Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Коронавирус”га қарши ўқув машғулоти ўтказилди

2020-02-14 | Соғлиқни сақлаш

Ҳозирги вақтда жаҳон хамжамиятини ташвишга солаётган “коронавирус” юқумли касаллигининг юртимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона органлари тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда кўплаб чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида халқаро аҳамиятга эга Хитой Халқ Республикасида кенг тарқалган юқумли касаллик – коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда тегишли хизматларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликда ҳаракатланиши борасида назарий билимларини ошириш ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулотда, вилоят божхона бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик маркази, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа ваколатли идора ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўқув машғулотида чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига ўта юқумли касалликка чалинган шартли бемор кириб келиши ҳамда ушбу ҳолатда тегишли хизматларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликда ҳаракатланиши машғулот иштирокчиларига ва кузатувчиларга кўргазмали тарзда кўрсатиб берилди.

Бу каби махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш юртимизга турли хил юқумлик касалликларни кириб келиши олдини олиши ҳамда ҳар қандай вазиятга тайёр туришга шу билан бирга хушёрликка чорлайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться