Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Диквафосолни ўз ичига олган офталмологик эритма яратилди

09.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Офталмологик эритма кўз қуруқлигидан азият чекувчи беморларни даволаш учун мўлжалланган бўлиб, кўзларни ёшлантиришга ёрдам беради.

Миллий палата ва БМТ ҳамкорликни йўлга қўймоқда

09.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси раиси Равшан Изомов ЮНИСЕФ ва ЮНФПАнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари вакиллари билан музокара олиб борди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирус инфекцияси бўйича кунлик маълумоти (2020 йил 7 март ҳолатига)

09.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган расмий маълумотларга кўра 2020 йил 7 март соат 09:00 ҳолатига дунёнинг 101 та давлатида жами 102 180 нафар беморларда “COVID-19” коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 57 389 нафари соғайган, 3491 нафари вафот этган. Хитой Халқ Республикасидан ташқари “COVID-19” коронавирус инфекцияси дунёнинг 100 давлатида 21 529 та ҳолатда қайд этилган. Касалликнинг (бир суткада) ўсиши: -Хитойда 141нафар (0,19%), бошқа давлатларда 5 058 нафар (23.4 %).

Италия Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

06.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Италия ҳудудида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги Элчихонаси ҳузурида Оператив штаб тузилди ва унинг аъзолари ватандошлар билан мунтазам равишда мулоқотда бўлиб турилибди. Ўзбекистонлик талабалар учун Телеграм мессенжерида 2 та гуруҳ - “Наши студенты в Италии” ва “Ташкент-Торино-2019/2020” очилди. Консуллик ҳисобида жами 866 та фуқаро туради.

Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда уларнинг қариндошлари ва яқинлари диққатига

06.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 1 мартдан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонаси ҳузурида Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Эронда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашганига қадар туну кун фаолият юритади.

“Future Medicine Conference” конференцияси ёшларни чорлайди

06.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўгрисида”ги ПФ-5590 сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент Тиббиёт Академияси талаба ёшлари томонидан “Future Medicine Conference” конференцияси ташкил этилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумоти (2020 йил 5 март ҳолатига)

06.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Олинган расмий маълумотларга кўра 2020 йил 5 март соат 18:00 ҳолатига дунёнинг 87 та давлатида жами 96 893 нафар беморларда COVID-19 инфекцияси аниқланган, улардан 53 638 нафари соғайган, 3305 нафари вафот этган. 

Вазирлар Маҳкамасида коронавируснинг туризм соҳаси ривожига таъсири муҳокама этилди

06.03.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

4 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси аъзолари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва туризм соҳаси субъектлари иштирокида Covid-19 – коронавируснинг Ўзбекистон туризм соҳаси ривожига таъсирини ўрганиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.  

ХОҚ коронавирус хавф солаётган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўйича расмий баёнот билан чиқди

05.03.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Хитой давлатида тарқала бошлаган коронавируснинг янги COVID-19 тури айни кунларда бутун дунё бўйлаб катта хавфни келтириб чиқармоқда. Бунинг ортидан бир қанча халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши ортга сурилмоқда. Айримлари эса бутунлай бекор қилинди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган коронавирус инфекциясининг юртимизга кириб келганлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон

04.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келганлиги ҳақидаги, асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушба хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади.

Россия компаниялари Тошкент билан перинатал соҳани ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда

03.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россиянинг “НЭО центр”, “ТРИММ” ДК, “ГМК Киль” МЧЖ ва “МаксПроект” АЖ компаниялари консорциуми вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳамда Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини олдини олиш борасидаги тавсияларини постерлар шаклида чоп этди

03.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Умумтаълим муассасаларида санитария-гигиенани янада яхшилаш ва эпидемияга қарши чоралар кучайтирилади

03.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимиз ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида қатор вазирлик, қўмита ва агентликлар билан ҳамкорлик қилиб, ушбу муассасалар тасарруфидаги идора ходимларини дунёдаги бугунги қалтис эпидемик вазиятдан огоҳ этиб, профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишга чақирмоқда. Куни кеча вазирлик юртимиздаги мавжуд 9950 га яқин умумтаълим муассасасида тегишли санитария чораларни амалга ошириш орқали ходимлар ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан қўшма қарор қабул қилди.

Корея Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

03.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчихонаси ўз веб-сайтида 2020 йил март ойида Сеулдан Тошкентга учадиган авиарейслар жадвалини эълон қилди:

Санитария-епидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумоти (2020 йил 2 март ҳолатига)

03.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-епидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 2 март куни олинган расмий маълумотларга кўра кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 89 066 нафарни ташкил этмоқда, касалликдан 3 045 нафар фуқаролар вафот этган. Хитой Халқ Республикасидан ташқари коронавирус дунёнинг 64 давлатида 8 892 та ҳолатда қайд этилган.

Куйишга қарши ва яра битказувчи воситани олиш усули

02.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Куйиш - кимёвий моддалар (ишқор, кислота, оғир металларнинг тузлари ва б.), электр токи ва радиоактив нурлар таъсирида тўқималарнинг шикастланиши оқибатида келиб чиқади. Шунга кўра, термик куйиш, кимёвий моддалар ва нурлар таъсирида куйиш ўзаро фарқ қилинади. Турмуш ва ишлаб чиқаришда термик куйиш кўп учрайди.

“ITB Berlin -2020” халқаро туризм кўргазмаси бекор қилинди

02.03.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бутун дунёда COVID-19 вируси билан касалланганлар сони ошиб бориши муносабати билан “ITB Berlin -2020” халқаро туристик кўргазмаси бекор қилинди. Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВ инқирозли ҳолатлар штабида шу ҳақида хабар берилди.

Вазирлик аҳолини коронавирусдан хавотирга тушмасдан, огоҳ бўлишга чорлайди

02.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Айни кунларда дунёда, хусусан, Хитой, Жанубий Корея, Эрон ва Италия каби қатор давлатларда коронавирус инфекцияси кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, жаҳонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 82 минг нафардан ошди, 2 800 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди. Ҳозиргача Хитойдан ташқари ушбу инфекция 50 га яқин мамлакатда аниқланди. Дунёда эпидемик вазият кун сайин ўзгариб, касаллик шиддат билан бошқа давлатларга ҳам тарқалмоқда.

Саудия Арабистонига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

28.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси Ўзбекистон томонини чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг Умра амалларини бажариш ва Мадина шаҳридаги Пайғамбаримизнинг Муқаддас Масжидини зиёрат қилиш мақсадида Подшоҳликка кириши ҳамда уларга виза берилиши вақтинчалик тўхтатилганилиги тўғрисида расман хабардор қилди.

ЭЪЛОН

28.02.2020ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

28 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида қатор матбуот анжуманлари ўтказилиши режалаштирилган. Қуйида тадбирлар мавзуси ва мутасадди ташкилотлар келтирилади: