Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистон Биринчи Президенти - Элбоши билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

20.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Пўлат Бобожонов: Муаммолар жойида ҳал этилмаса илдиз отиб кетади

20.03.2020ЖамиятМанба: «Правда Востока»

Юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга, тинчлик ва осойишталикни, барқарорликни сақлашга, халқимиз фаровонлигини таъминлашга давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: юртимизда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 33 нафарга етди

20.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Коронавирус ваҳимасига ҳожат йўқ: товарлар экспорти ва импорти тўхтамайди

20.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Дунё бўйлаб 160 га яқин давлатларда қайд этилган коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

ХОҚ Токио-2020 Олимпия ўйинларининг ўтказилиши ва лицензияларнинг тақсимоти бўйича баёнот берди

20.03.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган ва инсон саломатлиги учун катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Токио-2020 Олимпия ўйинларининг ўтказилишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида

20.03.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Тиббиётчилар масофадан малака оширмоқда

19.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида россиялик мутахассислар кўмагида нефрология бўйича малака ошириш курслари олиб борилмоқда. Бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда, шифокорлар масофавий ўқитилади.

Эшитиш қобилияти бузилганлар мулоқот қилишни ва уларни тинглашини истайди

19.03.2020ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси украиналик дастурчилар билан ҳамкорликда эшитиш қобилияти паст одамларнинг ижтимоийлашувини тубдан ўзгартириши мумкин бўлган лойиҳани синовдан ўтказишни бошлайди.

Витилигони даволаш усули

19.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Витилиго (тери касаллиги) - терининг маълум жойларида пигмент меланинининг йўқолиши билан ифодаланган пигментация бузилиши. Терида баъзи доривор ва кимёвий моддаларнинг, нейротрофик, нейроендокрин ва меланогенезнинг аутоиммун омиллари таъсирида, шунингдек терида яллиғланиш ва некротик жараёнлардан кейин пайдо бўлувчи касаллик. Витилигога мойиллик ирсий келиб чиқиш эҳтимолига эга.

Болаларнинг юк кўтариш нормалари

19.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Карантин даврида қуйидаги муассасалар фаолияти ҳам тўхтатилади

19.03.2020ЖамиятМанба: ЎзА

2020 йил 19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Беғараз ёрдам: 5 минг дона тиббиёт ниқоби

19.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

“Asialuxe Travel” миллий туроператори Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига беғараз ёрдам сифатида 5 минг дона тиббиёт ниқобини тақдим этди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ўз ходимларни масофадан туриб ишлашга ва шу қаторда талабаларга онлайн таълим бериш платформасини синовдан ўтказмоқда

19.03.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Университетнинг в.б ректори М. Джалаловнинг буйруғи билан университет ходимларининг 70% масофадан туриб ишлашга ўтказилди ва шу қаторда катта ёшдаги ходимлар пуллик таътилга жўнатилди. Университет раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда ҳар бир инсон учун интернет жуда қулай шароитлар яратиб берганини ҳисобга олган ҳолда университетимиз ҳодимларини масофадан туриб ишлашлари барча учун қулай ва хафсиздир.

Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади

19.03.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 март кунидаги коронавируснинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига кўра, сайёҳлик компаниялари, жамоат ташкилотлари ва йирик саноат корхоналарига мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни тўхтатиш тавсия этилади.

Расмий баёнот: коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган

19.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси расмий баёноти: коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган.

Мактабгача таълим вазири короновируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан оав вакиллари билан учрашди

19.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш борасида ОАВ вакиллари иштрокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 23 кишига етди

19.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг яна 3 нафар қариндошида ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.

Аэропортда санитария-эпидемиология осойишталиги таъминланган

19.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни ўз яшаш манзилларига бепул элтиб қўйиш бўйича хайрия акцияси ўтказилди

19.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

18 март куни Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ташаббуси билан мазкур вилоятлардан келиб Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни ўз яшаш манзилларига бепул элтиб қўйиш бўйича хайрия акцияси ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: яна уч нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

19.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Бундан бир муддат олдин Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.