Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Стоматологияда инновациялар

2020-02-20 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда тиббий хизматларнинг ва тиббий таълим сифатини ошириш бўйича бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда. Жорий йилнинг 18 февраль куни Ёшлар пресс-клубида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Dentals Pharma корхонаси томонидан “Стоматологияда инновациялар” мавзусида семинар ташкил қилинди. Тадбирни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев очиб берди.

Тадбир доирасида Dentals Pharma корхонаси ишлаб чиқараётган стоматологик маҳсулотларни тиббиёт таълим муассасаларидаги талабалар ўқув-амалиёт жараёнида фойдаланиши учун доимий равишда, беғараз етказиб берилиши бўйича келишув шартномаси имзоланди. Тадбирда Тошкент, Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукусдан ташриф буюрган профессор ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Семинар доирасида Тошкент давлат стоматология институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институтларининг талабалари таълим жараёнида фойдаланишлари учун Dentals Pharma компанияси томонидан умумий қиймати 100 млн. сўм миқдоридаги маҳсулотлар тақдим этилганлиги тўғрисида махсус сертификатлар ва маҳсулотлар беғараз тақдим этилди. Стоматология йўналишида 2-4 босқичдаги 2500 нафар талабалар ушбу маҳсулотлардан стоматология йўналиши бўйича барча фанларда таълим жараёнида фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, тадбир доирасида талабалар учун савол-жавоб викторинаси ташкил этилди. Тадбирнинг ўзида ташкил этилган Тelegram ижтимоий тармоғида ташкил этилган гуруҳда саволлар берилди, 10 нафар ғолиб бўлган талабаларга компания томонидан стоматологик маҳсулотларнинг қимматбаҳо тўплами топширилди. Эндиликда мазкур t.me/irv_dent гуруҳида талабалар стоматология соҳасида ўзаро маълумотлар алмашиши, соҳага доир маълумотлардан хабардор бўлиб туришлари мумкин бўлади.

Тадбир давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги Таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Бахтинур Худанов ўз маърузаси билан иштирок этди. Бошқарма бошлиғи маърузада Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стоматология соҳасига жорий қилинган инновацион технологиялар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга тадбир доирасида инновацион технологиялар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Кўргазмада кариесни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи QLF технологиялари (Qscan plus, Qraycam, Qray viev Dual қурилмалари), ақлли тиш чўткалари намойиш қилинди. Иштирокчилар QLF технологияларидан фойдаланган ҳолда ўзларининг оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини текширувдан ўтказишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться