Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: жаҳоннинг таниқли анестезиолог ва реаниматологлари пойтахтимизда жам бўлишди

2020-02-27 | Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш вазирлигива академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан  “Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда янги технологиялар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани иш иш бошлади.

Унда Россия, АҚШ, Германия, Италия, Дания, Туркия, Швейцария, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби қатор давлатларнинг таниқлимутахассислари иштирок этишмоқда. Ташкил этилган навбатдаги халқаро анжумандан мақсад анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда дунё тажрибаси, бу соҳадаги тиббиётнинг замонавий ютуқларини амалиётга кенг татбиқ этишдир.

Ушбу халқаро форум тиббиёт муассасаларининг халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш, анестезиолог-реаниматологларнингмалакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илғор хорижий клиника ва олий тиббиёт муассасалари билан танишишига замин яратади.

Анжуманда соҳадаги ютуқлар, муаммолар ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилмоқда. Унда етакчи хорижий мутахассисларнинг маърузалари, маҳорат сабоқлари, замонавий тиббий жиҳозлар кўргазмаси, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганчдаги шифохоналарда маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтади.

Анжуман давомида "Спорт тиббиёти амалиётидаги шошилинч ҳолатлар”га бағишланган сексия ҳам ўтказилди. Унда 200 нафардан ортиқ мутахассис, жумладан, спорт тиббиёти шифокорлари, магистрлар ва клиник ординаторлар иштирок этмоқда. Анжуманда биринчи марта ўрта тиббиёт ходимлари вакиллари – анестезиология ва реанимация хизматида фаолият кўрсатаётган 150 нафар ҳамшира ҳам фаол қатнашмоқда.

Ўзаро мулоқотларда соҳадаги энг долзарб масалалар, жумладан, тизим учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, инновацион усулларни татбиқ қилиш, анестезиология ва реанимация хавфсизлигини таъминлаш, нафас етишмовчилиги учун даволашнинг янги технологиялари, интенсив терапияда ва реанимация бўлимларида беморлар учун озуқавий ва метаболик қўллаб-қувватлаш, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларни трансплантация қилишда анестезиологик қўлланма ва интенсив даволаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Анжуманда ўтказилаётган тиббий амалиётларда ҳаётни қўллаб-қувватлашнинг замонавий технологияларига алоҳида эътибор берилди. Беҳушлик ва ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларни кўчириб ўтказиш, операциядан олдинги кузатув ва нафас олиш учун интенсив терапия бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Иштирокчилар томонидан истиқболда анестезиология-реаниматология ва интенсив даволаш йўналишида улкан вазифалар тургани қайд этилиб, бу борада муваффақиятга узлуксиз малака ошириш, таълим ва тажриба алмашиш орқали эришиш мумкинлиги эътироф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться