Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахбороти

29.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда.

Навоийда 14 минг 377 та оилага 11 миллиард 265 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди

28.08.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклиги таъкидланган эди.

Ягона миллий меҳнат тизими ва унинг аҳамияти

28.08.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Лондон биржасида облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда

28.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ “Лойиҳалар фабрикаси”дан ўрин олган янги ГЭСларни қуриш, модернизация қилиш борасидаги инвестициявий лойиҳаларнинг амалий ижросида фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларидан давлат кафолатисиз кредит жалб қилиш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Миллатлараро тотувлик – миллий юксалиш гарови

28.08.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Бизнинг энг катта бойлигимиз аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, юртимиздаги ўзаро меҳр-оқибат, дўстлик, бағрикенглик муҳитидир.

“Ўзбекистонда мавсумий ишчиларни адолатли ишга ёллаш” мавзусида Бухоро вилоятида видеоконференцалоқа шаклида ўқув-тренинг ташкил этилди

27.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Муносиб меҳнат тушунчаси орқали меҳнат соҳасидаги халқаро меъёр ва тамойиллар, ходимлар ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш, давлат органлари, иш берувчилар ташкилотлари ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган тамойилларга асосланади.

Юртимизга туркиялик мутахассисларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди

27.08.2020Жамият

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (ТIKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней ўртасида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ҳамкорлик меморандумини имзолаш масалаларига бағишланган расмий учрашув бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги: Лицензиялар қисқариши туфайли тадбиркорларнинг 40 миллиард сўм маблағи тежалади

27.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий 17 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда инсон соғлигига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турларини лицензиялашдан чиқариб ташланиши ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш лозимлиги таъкидланган эди.

Бангкок шаҳрида ЭСКАТОнинг 7- сессияси бошланди

27.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йил 26 август куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО)нинг 7- сессияси бошланди. Ушбу халқаро вебинарда Давлат статистика қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Мажбурий меҳнатнинг олдини олишга бағишланган онлайн ўқув вебинарлари ташкил этилди

27.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг 20–26 август кунлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ Халқаро меҳнат ташкилоти билан биргаликда “Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш” ҳамда "Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган талаблари” мавзуларига оид онлайн ўқув вебинарлари ташкил этилди.

Ёшлар парламенти – ёшларнинг сиёсий фаоллигини таъминлашга хизмат қилади

27.08.2020ЁшларМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенати ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Ёшлар парламентининг ўрни ва истиқболдаги долзарб вазифаларига бағишланган онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Коррупциянинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

26.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

25 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда коррупция ҳолатларига йўл қўйилишини олдини олиш, коррупцион элементларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин курашиш, уни профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар ва амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўзлади.

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи архив маълумотномаларни олиш соддалаштирилди

26.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4463-сон қарорига мувофиқ ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматарини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 495-сон қарори қабул қилинди.

Республикада «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркалари орқали аҳоли иш билан таъминланди

26.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ишсизлик – дунёнинг глобал муаммоларидан биридир. Мазкур масаланинг ечими доим дунё жамоатчилигининг диққат марказида бўлиб келган. Шу жумладан Ҳукумат, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири сифатида қаралади.

Вилоят ҳокими Ҳисор тоғ тизмалари этагида жойлашган чегара қишлоқда бўлди

25.08.2020ЖамиятМанба: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Шаҳрисабз туманининг қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош қисмида жойлашган Кўл қишлоғи Ҳожиак ва Ҳазрати Султон тоғлари ўртасида жойлашган бўлиб, илгари кўл бўлган. Қишлоқ номи шунинг учун ҳам Кўл деб номланган.

Мурожаатлар, шикоятлар, муносабатлар учун махсус Bot

25.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Расмий Баёнот

25.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси туфайли бугунги кунда давлатлар ўртасида транспортнинг барча турларида йўловчи ташиш жараёнини амалга ошириш чекланган. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда йўловчилар оқими энг кўп ҳаракатланадиган мунтазам темир йўл ва авиақатновларни амалга ошириш ҳам тўхтатилган. Мазкур вазиятда хориждаги фуқароларимизни Ватанга олиб келиш учун эса Pеспублика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ мунтазам равишда чартер репатриация рейслар ташкил этилмоқда.

Мавсумий ишчиларни адолатли ишга ёллаш - Фарғона вилоятида янги форматдаги ўқув-тренинг

25.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат дастури эркин, адолатли ва хавфсиз меҳнат, ишчининг меҳнатини қадрлаш тамойилларига асосланади.

Ўзбекистон Республикаси ТИВ Оператив штаби ахбороти

25.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан, ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” ва “Тошкент-Кинел-Тошкент” темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт ваизрлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган.

Вилоят ҳокими хориждан қайтиб келган фуқаролар билан учрашди

24.08.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев хорижий давлатлардан қайтган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.