Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Солиқ органлари фаолиятини баҳоланг

08.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги журналистлар ўртасида танлов эълон қилади

08.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигининг юксак ютуқларини оммалаштириш, журналистларнинг қишлоқ аёллари мавзусини мунтазам ёритиб боришларини рағбатлантириш ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларининг қишлоқ хўжалигида журналистик позицияларини кенг намоён этишларини таъминлаш мақсадида танлов эълон қилади.

Вояга етмаган шахснинг ишлаши қонунийми: талаблар, имтиёзлар ва жавобгарлик масаласи

07.07.2020ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Оммавий ахборот воситаларида фуқаролар ҳамда иш берувчилар томонидан вояга етмаган шахсни меҳнатга жалб қилинганлиги учун жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги хабарларга кўп кўзимиз тушади. Хўш вояга етмаган шахснинг меҳнатидан фойдаланишни ўзи қонун доирасидами?

Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ҳамда унинг ўринбосарларига келиб тушган ариза

07.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси

Янги ташкил этилган @ygkuzbot телеграм-боти орқали қўмита раиси ҳамда унинг ўринбосарларига 2 кун давомида келиб тушган ариза, шикоят, мурожаат, ғоя ва таклифлар статистикаси

Ҳудудий статистика идораларидаги ислоҳотлар - доимий назоратда

07.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш учун кичик тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш

07.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ва меҳнат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида танлов эълон қилади.

Бизнес-омбудсман фаолиятига тўсқинлик қилган ҳоким ўринбосари жаримага тортилди

07.07.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан бўладиган муносабатларда уларнинг ҳуқуқлари устуворлиги тамойилига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

6 июлдан 19 июлга қадар Ўзбекистон фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати

07.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ахбороти

06.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва оммабоп мессенжерларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали Ватанимизга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар.

Иқтисодий жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлувчи омиллар муҳокама қилинди

06.07.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ҳудудда содир этилаётган иқтисодий жиноятларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, бунга имконият яратувчи сабаб ва омилларни ўрганиб, унинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

«Пандемияга қарши курашда Инновация ва Smartcity» онлайн анжумани

03.07.2020ИнновацияМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Пойтахтлар ва йирик шаҳарлар халқаро ассамблеясининг «Пандемияга қарши курашда Инновация ва Smartcity» мавзусидаги онлайн анжуманида иштирок этмоқда.

Тадбиркорга амалий кўмак

03.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Республикамизда истеъмолчилар манфаатлари йўлида ҳалол хизмат қилаётган, уларга сифатли маҳсулот етказиб бераётган, ўз бурчи ва масъулиятини ҳис қилаётган тадбиркорларимиз учун барча имконият ва зарур имтиёзлар яратиб берилмоқда.

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш юзасидан Тошкент вилоятида ўқув-семинар ташкил этилди

03.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссиясининг 2020 йил 17 июндаги йиғилишида тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш масалалари бўйича республикамиз бўйлаб режа асосида онлайн ўқув-семинарлар давом этмоқда. Навбатдаги манзил Тошкент вилояти бўлди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномаси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича халқаро экспертлар иштирокида вебинар бўлиб ўтди

03.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 2 июль куни “2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаси” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган вебинар бўлиб ўтди.

Коронавирус ва меҳнат бозори: Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари пандемияга қарши кураш бўйича тажриба алмашди

03.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1 июль куни Халқаро Меҳнат Ташкилоти Глобал Саммити доирасида меҳнат бозорлари учун коронавирус пандемияси оқибатлари билан курашиш масалаларини муҳокама қилиш бўйича Европа ва Марказий Осиё Минтақавий сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахбороти

02.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик мусассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

Ёнғин ўз вақтида бартараф этилди

02.07.2020Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Бугун, 2 июль куни соат 9:16 лар атрофида Учтепа тумани “Кўкча дарвоза” МФЙ ҳудудида жойлашган “Олмос жўжа” МЧЖга қарашли ошхонада ёнғин келиб чиққан.

Маҳаллалар обод масканга айланади

02.07.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида маҳаллаларни обод қилиш, эҳтиёжманд, камбағал оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳволини яхшилашга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти аҳолига янги хизмат турларини кўрсатишни бошлади

02.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ таркибий бўлинмалари бутун республика бўйлаб, ер ости ва устидаги юқори, ўрта ва паст босимли метал газ қувурларини ўрнатиш, таъмирлаш ва ишга тушириш хизматларини тақдим этмоқдалар.

Вафот этган марҳум маҳкум бўйича баёнот берилди

02.07.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасаси (Сангород)да қийноққа солинган маҳкум Ф.Хидиров вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.