Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси ТИВ Оператив штаби ахбороти

2020-08-25 | Жамият

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан, ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” ва “Тошкент-Кинел-Тошкент” темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт ваизрлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 23 август 927 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ватандошларнинг олиб келиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди Самара вилоятининг “Кинель” станциясига 24 август куни етиб келиши режалаштирилган.

Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться