Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

“Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Меморандум имзоланди

23.10.2020Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бугун Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги офиси вакиллари билан навбатдаги онлайн учрашуви ўтказди.

Маҳаллалар фаолиятини такомиллаштиришга оид семинар ўтказилди

23.10.2020Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан 2020 йил 28 августда қабул қилинган “Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишни вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан семинар йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея солиқ ҳуқуқбузарликларига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтиради ва икки мамлакатнинг солиқ соҳасидаги қонунларига риоя этилишини таъминлайди

22.10.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2020 йил 18 октябрдан бошлаб  Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Корея Республикаси ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралдаги икки томонлама солиққа тортишни олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Enter Engineering Pte. Ltd. ўзининг муассасаларидан бирида содир бўлган воқеа ҳақида маълумот берди

21.10.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Бугун, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компанияси ишчилари акс этган видео эълон қилинди. Видеода компаниянинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилиб компания мулкига зарар етказилган.

Вазир Раҳмат Маматов ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги офиси вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди

21.10.2020Жамият

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматовнинг Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги офиси вакиллари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Андижонда зарур миқдорда озиқ-овқат захираси яратилади

21.10.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг ўн учинчи сессиясида жорий йил 16 октябрь куни Президентимиз раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалари ижроси, бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.

Яна бир янги бино фойдаланишга топширилди

20.10.2020Жамият

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги «Қўнғирот» овул фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Фарғонада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муаммолар бўлмайди

20.10.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг ўн тўққизинчи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Самарқанд шаҳри куни байрам тадбирлари эрта тонгдан бошланди

18.10.2020МаданиятМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳри куни байрам тадбирлари эрта тонгдан, карнай-сурнай садолари остида бошланди.

Самарқандда ҳарбийлар уруш фахрийлари ҳолидан хабар олишди

17.10.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирининг ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Жон Макгрегор: Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани – мамлакатнинг муваффақиятли ташқи сиёсатини намойиш этувчи воқеадир

16.10.2020ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКEНТ, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон Макгрегор мамлакатимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланишини тарихий воқеа сифатида баҳолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Зўравонликка йўл йўқ» лойиҳаси энди ижтимоий тармоқларда

16.10.2020ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. «Зўравонликка йўл йўқ» лойиҳаси доирасида шу номдаги Telegram канали фаолияти жорий йил апрель ойида йўлга қўйилган эди. Энди лойиҳани Facebook ва Instagramда ташкил этилган саҳифалар орқали ҳам мунтазам равишда кузатиб бориш мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги шахсий қабул ўтказилди

15.10.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

14 октябрь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев, ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган шахсий қабул кунида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Адлия вазири Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳуқуқий тарғибот бўйича ахборот берди

15.10.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2020 йил, 14 октябрь куни адлия вазири Русланбек Давлетовнинг “Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

БМТнинг доимий координатори Ўзбекистонни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга сайлангани билан қутлади

15.10.2020ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер Твиттердаги саҳифасида мамлакатимизни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши (ИҲК)га сайлангани билан қутлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нукусда 35 метр баландликкача отиладиган мусиқий фаввора қурилади

14.10.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Нукус шаҳрини кесиб ўтувчи «Дўстлик» канали бўйида мусиқа билан ҳаракатланадиган фаввора қуриш режалаштирилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича англашув Меморандуми имзоланди

14.10.2020СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.