Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупциянинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

2020-08-26 | Жамият

25 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда коррупция ҳолатларига йўл қўйилишини олдини олиш, коррупцион элементларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин курашиш, уни профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар ва амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўзлади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида соҳа зиммасидаги вазифа ва функциялардан келиб чиқиб, юзага келиши мумкин бўлган коррупцион хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йиллар давомида вазирлик доирасида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича қатор ишлар олиб борилди. Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларига ҳақ тўлаш тизими қайта кўриб чиқилиши, вазирлик фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотларнинг бериб борилиши, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган танловларга лойиҳаларнинг электрон тарзда қабул қилиниши шулар жумласидандир. Йиғилишларнинг видеокузатув камералари орқали ёзиб борилиши, иш фаолиятининг узлуксиз мониторинг қилиниши ҳам коррупциянинг олдини олишига хизмат қилади.

Йиғилишда қабул қилинган ҳужжатлар, ходимлар ўртасида тушунтиришлар ва тарғибот тадбирларига қарамасдан соҳада коррупцион элементларни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофлик принципларини таъминлашда айрим камчиликларга йўл қўйилаётгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар, соҳада коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги қайд этилди.

Яқин кунларда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда соҳанинг барча тизимларида коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар-тренинг ва ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Йиғилиш давомида вазир ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться