Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахбороти

2020-08-29 | Жамият

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган режага мувофиқ, 2020 йилнинг 28 августидан бошлаб "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг рейслари Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларига ҳар ҳафта мобайнида ташкил этилади.

Ҳозирда ватандошларимизнинг айнан бир ҳудуд, жумладан, темир йўл станцияларида тўпланишни давом эттираётгани уларни босқичма-босқич олиб келиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда

Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Айниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться