Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Лондон биржасида облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда

2020-08-28 | Жамият

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ “Лойиҳалар фабрикаси”дан ўрин олган янги ГЭСларни қуриш, модернизация қилиш борасидаги инвестициявий лойиҳаларнинг амалий ижросида фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларидан давлат кафолатисиз кредит жалб қилиш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) – кенг қамровли ҳисоб-китоб операцияларини қамраб олади. Бунда, МҲХС орқали аниқ, мажбурий қоидалар белгиланади. МҲХС молиявий ҳисобдорлик, МҲХС тамойиллари ҳамда асосий ҳисоботлар турларига таянади. МҲХСга мувофиқ, активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ҳамда харажатлар молиявий ҳисобдорликнинг асосий элементлари ҳисобланади.

МҲХСнинг асосий тамойилларини қуйидагилар ташкил қилади:

Иш ҳақини ҳисоблаш. Бу тамойил орқали пул маблағлари ҳаракатларидан қатъи назар, муайян бир давр учун ҳисобланган ҳолат намоён бўлади.

Узлуксиз ҳаракат тамойили. Жамиятнинг яқин келажакда ҳеч бир тўсиқсиз иш фаолиятини давом эттириши, ташқи инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб этиш ва ҳалқаро кредитларни давлат кафиллигисиз олиш имкониятини яратади.

МҲХСга мувофиқ, ҳужжатлар 4 та ҳисоботдан иборат бўлади:

– корхонанинг ҳозирги молиявий ҳолати бўйича ҳисобот;

– умумий даромад бўйича ҳисобот;

– капиталнинг ўзгариб бориши бўйича ҳисобот;

– пул оқимлари ҳаракати бўйича ҳисобот.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ана шу мақсадда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ҳамда изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жамият томонидан нафақат халқаро стандартлар (МҲХС) асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш, балки, Жамият ва унинг тизим корхоналарида МҲХС асосида доимий ва узлуксиз ҳисобдорлик фаолияти юритилмоқда. Ушбу жараёнга малакали, етук ва тажрибали мутахассислар жалб этилди.

Айни вақтда, Жамият ва тизим корхоналарининг мол-мулкларини МҲХСга ўтказиш мақсадида, ҳаққоний қийматни аниқлаш учун “Grant Thornton Valuation” МЧЖ баҳолаш ташкилоти билан тегишли тартибда баҳолов ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Жамият ва тизим корхоналарининг молиявий ҳисоботлари МҲХС асосида тўлақонли юритилишини тасдиқлаш мақсадида, бутун дунё тан олган, жаҳоннинг аудит ташкилотлари тўртлигига кирган “PricewaterhouseCoopers” МЧЖ аудиторлик ташкилоти жалб этилди.

Энг муҳими, Президентимизнинг тегишли топшириқларига асосан, халқаро кредит рейтингини олиш учун, жаҳон молиявий бозорида тан олинган, кучли учликка кирувчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги билан изчил ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида халқаро кредит рейтингига эга бўлиши Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигида миллий гидроэнергетика тармоғининг ўзига хос ютуғидир.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракат, бу каби изланишлар замирида халқаро кредит рейтингини олиш, давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри кредитларни жалб қилиш ҳамда яқин келажакда Лондон биржасида облигациялар чиқариш режалаштирилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида МҲХСга ўтиш ушбу йўналишда миллий иқтисодиёт тарихида янги саҳифа очиш билан баробардир. Зеро, мазкур халқаро кредит рейтингига ҳозирга қадар юртимизда энергетика тизимида фаолият юритувчи бирор-бир акциядорлик жамиятлари эга эмас. Бу эса, ўз навбатида, Жамиятнинг молиявий ҳисоботлари МҲХСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилишини англатади.

Шу ўринда, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги корхоналар Ўзбекистонда биринчилар қаторида “ISO 50001 Энергетика менежмент тизимлари” халқаро стандартини жорий этишга муваффақ бўлганлигини қайд этиш жоиз.

O`zDSt ISO 50001:2019 “Энергетика менежменти тизими. Қўллаш бўйича талаб ва йўриқномалар” миллий мувофиқлик стандартлари бўйича сертификатлар илк маротаба энергетика тизимида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги ГЭСларга тақдим этилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться