Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги: Лицензиялар қисқариши туфайли тадбиркорларнинг 40 миллиард сўм маблағи тежалади

2020-08-27 | Жамият

Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий 17 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда инсон соғлигига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турларини лицензиялашдан чиқариб ташланиши ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш лозимлиги таъкидланган эди.

Жорий йил 24 август куни шу каби муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган муҳим ҳужжат “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонда белгинган муҳим вазифалар ва қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар бўйича жори йил 25 август куни АОКА анжуманлар залида Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани бошланишида, Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан ушбу Фармон қабул қилинишининг мақсад ва вазифаларига қисқача тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг Адлия вазирлиги масъул ходимлари Фармон асосида қандай янги тартиблар ўрнатилаётганлиги бўйича тушунтириш беришди.

Биринчидан, Фармонга асосан 200 га яқин белгиланган бюрократик жараёнлар қисқартирилди. Хусусан соҳага илк маротаба хабардор қилиш тартиби алоҳида институт сифатида жорий этилмоқда. Яъни 17 та лицензияланадиган фаолият йўналишлари ва 14 турдаги рухсатномалар хабардор қилиш механизмига ўтказилмоқда. (Мисол учун: мактабдан ташқари таълим, ломбард, ветеринария даволаш).

Иккинчидан, 70 та лицензияланадиган фаолият йўналишлари ва 35 та рухсатномаларни бекор қилинади ёки муқобил шаклларга ўтказилади. Натижада тадбиркорлик субъектларининг йилига қарийб
40 млрд. сўм маблағлари иқтисод қилиниб, уларнинг ўз ихтиёрида қолдирилмоқда.

Учинчидан, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш жараёнлари тўлиқ электронлаштирилади. Яъни “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилиб барча лицензия, рухсатнома ва хабарномаларни ягона портал орқали ҳужжат топшириш, кўриб чиқиш ва уни бериш амалиёти йўлга қўйилади Бу эса коррупцион ҳолатларнинг юзага келишини чеклайди.

Тўртинчидан, Фармон билан 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланмоқда ҳамда 14 турдаги фаолиятлар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилмоқда.

Бешинчидан, ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсатномаларни тугатиш ва бекор қилиш эндиликда фақат суд тартибида амалга оширилади.

Олтинчидан, соҳага самарали жамоатчилик назорати механизмлари жорий этилмоқда. Яъни фуқаролар бирор-бир шахсларнинг муайян фаолият билан лицензиясиз, рухсатномасиз ёки хабарнома юбормасдан шуғулланаётганлиги бўйича хабар беришса, ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топган тақдирда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Шунингдек, матбуот анжуманида Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан тадбиркорлар ва журналистларнинг саволларига жавоблар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться