Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мурожаатлар, шикоятлар, муносабатлар учун махсус Bot
2020-08-25 | Жамият
Ҳурматли солиқ тўловчилар!
Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётган солиқ тўловчилар учун қайта алоқа Telegram-ботини ишга туширмоқда.
Мурожаатлар, шикоятлар, муносабатлар @qqs_qaytarish_bot манзилига юборилади.
Корхона номи, СТИРи ва мурожаатни қабул қилувчи солиқ органини кўрсатишни унутманг.
Эслатиб ўтамиз, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) янги қоидага кўра, солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси қарори асосида амалга оширилади.
Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси