Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоийда 14 минг 377 та оилага 11 миллиард 265 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди

2020-08-28 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклиги таъкидланган эди.

Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилган.

Бугунги кунда жамғарманинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳисоб-рақамларига ҳудудлардаги ҳомийлар ва маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан жами 22 миллиард 213 миллион сўм пул маблағлари келиб тушди.

“Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан пандемия даврида даромад манбаини йўқотган, эҳтиёжманд ва кам таъминланган 14 минг 377 нафар оилага 11 миллиард 265 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди. Яъни 9 минг 94 та оилага кундалик истеъмол товарлари, 1 минг 635 та оилага дори воситалари, 2 минг 183 та оилага электрон ва нақд пулда моддий ёрдам кўрсатилган бўлса, 1 минг 465 та оилага бошқа турдаги ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан Сирдарё вилоятидаги тошқиндан талофат кўрган фуқароларга 5 миллард 940 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Бугун ушбу тадбирларда фаол жонбозлик кўрсатган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, саховатпеша тадбиркорлар ва фуқаролар ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов ҳам иштирок этди.

 

Абдували БЎРИЕВ

Манба: ЎзА

Поделиться