Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги кўриб чиқилди

05.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Нурободлик Фуқаролар мурожаати жойида ўрганилди

04.11.2021ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Қўрғонидаги кўп қаватли 20-уйда яшовчи фуқаролардан иссиқлиқ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат тушган эди.

ФОА кўмагида Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг виртуал форматдаги норасмий тўртинчи учрашуви ўтказилди

04.11.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг виртуал шаклдаги навбатдаги норасмий тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Ривожланиш масалалари бўйича “Ўзбекистон-ЕИ” кичик қўмитасининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди

04.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси билан биргаликда ривожланиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича “Ўзбекистон-ЕИ” кичик қўмитасининг ташкил этилган 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

"Тошкент ИЭМ” АЖ ва “Çalik Enerji” компанияси ўртасида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади

04.11.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Бу ҳақида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Даврон Ҳидоятов Янгийўл Шаҳри ва туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

03.11.2021ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими дастлаб шаҳар марказида машҳур спортчи Мурод Хонтўраев хотирасига бағишлаб очилган UFC спорт залининг фойдаланишга топширишга бағишланган маросимда қатнашди.

Ўзбекистонда ўтказиладиган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида қатнашадиган барча жамоалар маълум бўлди

03.11.2021СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2022 йил 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатига иштирок этадиган барча жамоалар маълум бўлди.

Эндиликда Солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида онлайн маълумотнома олиш мумкин

03.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Эндиликда  my.gov.uz портали орқали ҳар қандай солиқ мажбуриятларини масофадан ҳал қилиш ҳамда  қарздорлик ё‘қлигини тасдиқловчи ҳужжатни онлайн тарзда  юклаб олишингиз мумкин.

Ўзбекистонлик қизлар халқаро таълим дастури доирасида нано сунъий йўлдошни йиғиб, стратостферага учиради

03.11.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

UNICEF, Tech4Impact ННТ ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM - Science, Technology, Engineering and Mathematics) соҳаларига қизиқувчи қизлар учун UniSat халқаро таълим дастури расман ишга туширилди. Қизларнинг космик тадқиқотларга қизиқишини оширишга қаратилган ушбу дастур ЮНИCЕФнинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги ваколатхоналари томонидан қўллаб-қувватланади.

2 ноябрдан –10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди

03.11.2021ЭкологияМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича қуйидаги янги ташкилий тизим жорий қилиниши маълум қилинди.

Мактаб ўқитувчиси Республика таълим маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди

03.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси Исроилжон Тиллабоев Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Янги массивлар қуриш ва ҳудудларни обод қилиш бўйича вазифалар белгиланди

03.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жиззах вилоятида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқув семинари ўтказилди

02.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Парк Жиззах филиалида ташкил этилган  ўқув семинарида “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенг тарғиб қилиш, туманларда ёшларни замонавий касбга йўналтириш ва уларни сифатли ва бепул онлайн масофавий таълимга жалб этиш, лойиҳанинг мазмун моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Қишлоқ хўжалиги техникалари хариди ва бошқа харажатларга имтиёзлар берилмоқда

02.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Хабарингиз бор, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида кластер ва фермер хўжаликлари харид қилган қишлоқ хўжалиги техникалари учун субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланди.

Нурафшонда ўтказилаётган қурилиш ярмаркаси кўплаб тармоқ корхоналарини ўзига чорлади

02.11.2021ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан "Nurafshon biznes sity" маъмурий биносида қурилиш ярмаркаси ташкил этилди.

Ўзбекистонлик ошпаз Халқаро Ош фестивали совриндори бўлди

02.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасида “Оши палов” халқаро фестивали ўтказилди. Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бўлиб отган ушбу мусобақада 11 та давлатдан 50 нафар ошпаз иштирок этди.

IT Парк Фарғона филиалида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси тарғиботи бўлиб ўтди

02.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Парк Фарғона филиалида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят ёшлари ўртасида семинар ташкил этилди.

Тошкент минтақа олимпия қўмиталари ҳамкорлигини мустаҳкамлайди

02.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Бугун, 2 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари иштирокидаги минтақавий форум бошланади.

Сурхондарёда Президент мактаби очилди

01.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Термиз шаҳрида Президент мактаби фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Президент мактаби педагоглари ва ўқувчилари, нуронийлар ва ўқувчиларнинг ота оналари иштирок этди.

Э.Р.Шаисматовни "Дўстлик"ордени билан мукофотлаш тўғрисида

01.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш йўлидаги сермаҳсул фаолияти, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 ноябрдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор Эличиси Эргаш Раҳматуллаевич Шаисматов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.