Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Экология соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгаймокда

21.10.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков бошчилигидаги делегация Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Гланд (Швейцария) шаҳрида жойлашган Бош қароргоҳига ташриф буюрди. Уларни Иттифоқнинг ривожланиш гуруҳи глобал директори Энрике Ламанн кутиб олди.

«Save Aral – 2021» марафонининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

21.10.2021СпортМанба: ЎзА

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерцияси томонидан «Save Aral – 2021» марафонининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов куни кеча очилиши бўлиб ўтган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида фаолият юритиши кутилаётган талаблар, ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашди.

21.10.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов куни кеча очилиши бўлиб ўтган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида фаолият юритиши кутилаётган талаблар, ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашди.

20 октябрдан бола парваришига доир муҳим тавсиялар тақдим этилади

21.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Бола касал бўлмаслиги учун нималар қилиш керак? Олти ойлик гўдакка қандай қўшимча овқатлар берса бўлади? Боланинг тишлари чиқаётганда нималарга эътибор қаратиш зарур? Жажжи ўғил-қизларнинг қомати тўғри шаклланиши қандай омилларга боғлиқ? Уларга ҳарф танитишни қачондан бошлаган маъқул? Фарзандларимизнинг иммунитетини қандай мустаҳкамлаш мумкин.

МДҲ ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби билан учрашув бўлиб ўтди

21.10.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— Ижрочи котиби Сергей Лебедев мамлакатимизда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш мақсадида Ўзбекистонга келди. У МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Агробанк» АТБ ўртасида меморандум имзоланди

21.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида соҳага оид мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш ҳамда янги инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш бўйича 2021 йил 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Агробанк» акциядорлик тижорат банки ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

21.10.2021СиёсатМанба: ЎзА

2021 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон халқига байрам табриги

21.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қадрли ватандошлар! Аввало, сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни улуғ айём – Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Албатта, кейинги йилларда мамлакатимизда янгича руҳда кенг нишонланаётган бу байрамнинг алоҳида файзи ва шукуҳи борлигини барчамиз яхши биламиз. 

Қўқонда ёшлар форуми бўлиб ўтди

20.10.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Қўқон давлат педагогика институтида «Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер» шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди. Унда институт профессор-ўқитувчилари, сиёсий партияларнинг вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари рақамли платформаси яратилмоқда

20.10.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бухоронинг тарихий марказида жойлашган Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D-макетини яратиш бўйича тажриба лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Аққулов ҳамда Жанубий Кореянинг ““New Layer So. Ltd, LX Korea Land and Geospatial Informatix Corporation”” вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистонда Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари ташкил этилмоқда

20.10.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари (ХМГ) – халқаро миқёсда мавжуд бўлиб, асосан хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маслаҳатлар бериш, амалий кўмак кўрсатиш мақсадида фаолият юритади.

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган самбочиларимизга пул мукофотлари топширилди

20.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Аввалроқ хабар берганимиздек, самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди.

Полимерлар кимёси ва физикаси институти “AR403» русумли лаборатория ускунасидан тадқиқотларда фойдаланилаётганини маълум қилди

20.10.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги брифингида мониторинг натижаларига кўра Полимерлар кимёси ва физикаси институтига етказиб берилган “AR403» русумли универсал юриткичли кўп мақсадли илмий лаборатория асбоб-ускунаси ишлатилмаётгани аниқлангани маълум этилганди. Институтнинг илмий ишлар ва инновация бўйича директор муовини, профессор Абдушукур Саримсоқов Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида ўтказилган ўрганиш даврида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» бўйича амалга оширилган ишлар натижасида ҳозирда мазкур қурилмада тадқиқотлар олиб борилаётгани бўйича маълумот берди. 

Тошкент шаҳар IT-Парк филиалида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди

20.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирексияси” МЧЖ ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси билан ҳамкорликда имзоланган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшлар орасидаги тарғибот ишлари юзасидан 62 та умумтаълим мактаблари ахборот технологиялари ўқитувчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Тошкент шаҳрида янги йўл ва йўл ўтказгичлар очилди

20.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўлни кўздан кечирди.

Президент Инновацион технопаркни бориб кўрди

20.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркини бориб кўрди.

Сайловда хотин-қизларнинг муносиб иштирок этишини кузатувчи 11 та индикатор ишлаб чиқилган

18.10.2021СайловМанба: ЎзА

Айни дақиқаларда Халқаро медиа-холлда “Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловларда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда.

Маданият саройи замонавий шароитда фаолият бошлади

18.10.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройини бориб кўрди.

Ифтихор маҳалласи Чирчиқнинг ифтихорига айланди

18.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 18 март куни Чирчиқ шаҳрида бўлганида Ифтихор маҳалласидаги аҳволни кўрган, одамлардан ҳудуддаги муаммоларни сўраб, уларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаган эди.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг «яшил» ҳаракатлар бўйича Махсус ишчи гуруҳининг йиғилиши якунлари

15.10.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги