Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик қизлар халқаро таълим дастури доирасида нано сунъий йўлдошни йиғиб, стратостферага учиради

2021-11-03 | Инновация

UNICEF, Tech4Impact ННТ ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM - Science, Technology, Engineering and Mathematics) соҳаларига қизиқувчи қизлар учун UniSat халқаро таълим дастури расман ишга туширилди. Қизларнинг космик тадқиқотларга қизиқишини оширишга қаратилган ушбу дастур ЮНИCЕФнинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги ваколатхоналари томонидан қўллаб-қувватланади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги UniSat дастурини қўллаб-қувватлашдан мамнун. Ўзбекистон қизлари илм-фан, муҳандислик ва илғор технологиялар соҳасида ривожланиш учун катта салоҳиятга эга ва биз қизларни нано сунъий йўлдошни учиришда ўз кучларини синаб кўришга таклиф қиламиз, - деди Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова.

Вазирликда нано сунъий йўлдошларни лойиҳалаш ва йиғиш учун барча шарт-шароитга эга лаборатория мавжуд бўлиб, вазирлик эшиклари ёшлар учун доим очиқ. Эҳтимол, STEM соҳалари сизнинг келажакдаги касбингизга айланади!, - деди Ш.Турдикулова
Дастур давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан танловдан ўтган 15-24 ёшли қизлар дастурлаш ва муҳандислик бўйича билимларини ошириш, шунингдек, жамоада ишлаш ва лойиҳаларни бошқариш кўникмаларини яхшилаш имкониятларига эга бўладилар.

Иштирокчилар нано сунъий йўлдошни лойиҳалаштириб уни йиғадилар ҳамда стратосферага учирадилар. Бунда қизларга профессионал муҳандислар ва дастурчилар жамоаси ёрдам беради.

Дунёнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам турли сабабларга кўра ўғил болалар ва қизлар ўртасида компьютер саводхонлиги, техник таълим ва касб-ҳунар бўйича сезиларли фарқ сақланиб қолмоқда. UniSat таълим дастури бу тафовутни қисқартириш, қизларни тегишли фан ва технологияларга рағбатлантириб, тегишли кўникмаларига эга бўлишларига ёрдам беради, - деди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. - UniSat Ўзбекистон ёшлари ўртасида технологик соҳаларда гендер масаласига кенг жамоатчилик эътиборини қаратишга ёрдам беради, - деди у.

Ўқув дастурининг якуний босқичида нано сунъий йўлдошни йиғиш учун учта республикадан қизлар Олма-отадаги Ал-Фаробий номли институтда йиғиладилар. Нано сунъий йўлдошни Ўзбекистонда учириш 2022 йил 12 апрелга режалаштирилган. Қизларнинг ўзлари парвоз режасини тузиб, аэронавигация хизмати мутахассислари назорати остида нано сунъий йўлдошни Ўзбекистондан учирадилар.

Ишлаб чиқилган ва стратосферага учирилган нано сунъий йўлдош қизларга Ер ва юлдузларнинг юқори аниқликдаги суратларини олиш имконини беради. Ўрнатилган сенсорлар келажакда илмий тадқиқотлар учун фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотларни ўзида йиғади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться