Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент минтақа олимпия қўмиталари ҳамкорлигини мустаҳкамлайди

2021-11-02 | Жамият

Бугун, 2 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари иштирокидаги минтақавий форум бошланади.

Маросимда иштирок этиш учун 1 ноябрь куни Тошкентга хорижий мамлакатларнинг олимпия қўмиталари мутасадди ва мутахассислари етиб келди.

Мазкур форумда давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорликни спорт йўналишида янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликнинг янги режалари бўйича келишувларга эришиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама этиш белгиланган.

Тадбирда минтақанинг 14 мамлакатидан делегатлар иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Улар орасида Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари, бош котиблар ҳамда жаҳон спортининг бир қатор номдор вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Форум 4 ноябрга қадар давом этади.

Манба: ЎзА

Поделиться