Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик ошпаз Халқаро Ош фестивали совриндори бўлди

2021-11-02 | Жамият

МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасида “Оши палов” халқаро фестивали ўтказилди. Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бўлиб отган ушбу мусобақада 11 та давлатдан 50 нафар ошпаз иштирок этди.

“Оши палов” фестивали доирасида 3 тонна ош тайёрланган бўлиб, унда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги диаспорасидан малакали ошпаз, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси аъзоси Тўлқин Жабборов ўз маҳорати билан Ўзбекистоннинг машҳур халқаро ошпазларнинг эътирофига сазовор бўлди.
 
Натижаларига кўра, 1 ўринни Тожикистон, 3 ўринни – Афғонистон ошпазлари эгаллади. Ўзбекистоннинг маҳоратли ошпази Тўлқин Жабборов эса фахрли 2 ўринга лойиқ деб топилди. Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланишди.
 
Душанбе шаҳридаги “Сайёҳ” ресторан-чойхона бош ошпази Тўлқин Жабборов: “Халқаро фестивалда Ўзбекистон номидан қатнашиб, мамлакатимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини намоён этиш имкониятига эга бўлдим. Совринли ўрин олганлигим Ўзбекистонда ушбу туризм йўналишига катта эътибор қаратилмода, ватанимиз шаънини ҳимоя қилиш мен учун юксак шарафдир!".

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться