Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ривожланиш масалалари бўйича “Ўзбекистон-ЕИ” кичик қўмитасининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди

2021-11-04 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси билан биргаликда ривожланиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича “Ўзбекистон-ЕИ” кичик қўмитасининг ташкил этилган 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

Европа комиссияси, Делегацияси ҳамда ЕИга аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, шунингдек, алоқадор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирга инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.Вафаев ва Европа комиссияси департамент бошлиғи С.Риналди ҳамраислик қилдилар.

Учрашув кун тартибидаги асосий масалалар 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастур доирасида Европа комиссияси билан икки томонлама молиявий-техникавий ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишларидан иборат бўлди.

Хусусан, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва “яшил ўсиш”, суд ҳамда транспорт-логистика тизимларининг бошқарув самарадорлигини ошириш ва рақамлаштириш, инвестициявий муҳитни юксалтириш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларида лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Европа томони Европа комиссиясининг 2021-2024 йилларда Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида “Team Europe” ташаббуси доирасида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Музокаралар якунида Европа комиссиясининг 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастури доирасида қўшма ташаббусларни жадаллаштириш ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться