IT Парк Фарғона филиалида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят ёшлари ўртасида семинар ташкил этилди.
Ташриф буюрган иштирокчиларга юртимизда илмий-амалий ва замонавий технологиялар соҳасида қилинаётган ишлар, хусусан Ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва IT соҳасидаги таълим жараёнлари билан меҳмонлар таништирилиб, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ҳам йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди.
Ташкил қилинган семинарда ушбу лойиҳани ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ва уларни “Бир миллион дастурчи” платформасидан рўйхатдан ўтказиш, келгусида келажак касбини IT соҳасида олиб бориши ва бунга берилган имтиёз ва шароитлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги