Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Нурободлик Фуқаролар мурожаати жойида ўрганилди
2021-11-04 | Жамият
Қўрғонидаги кўп қаватли 20-уйда яшовчи фуқаролардан иссиқлиқ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат тушган эди.
Мазкур мурожаат бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Менглиев фуқаролар билан жойида учрашиб, муаммони тингланди.
Мулоқот давомида ҳудуддаги тегишли масъуллар билан ушбу уйга иссиқлиқ тармоғини тортиш имкониятлари ўрганилди ва муаммо қисқа муддат ичида ҳал этиладиган бўлди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари Оҳангарон туманининг олис тоғолди, табиий газ етиб бормаган қишлоқларида ҳам бўлиб, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларидаги шароитларни кўздан кечирди. Унда асосий эътибор жойларга суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини ўз муддатида етказиб бериш борасидаги масалаларни ҳал этишга қаратилди.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги