Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Тошкент шаҳридаги Amity Университетида “Career Fest – 2021” бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

11.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугунги кунда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Уларга жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш ва ташаббус кўрсатиб меҳнат қилишини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди. Шу билан бирга, самарали иқтисодий ислоҳотлар ҳамда интеллектуал салоҳият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги бир қатор ижобий ўзгаришлар натижасида сезиларли муваффақиятларга эришилмоқда.

Тошкент вилоятида «Саломатлик йўлакчалари» кўпаймоқда

10.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Австрия бизнес миссияси доирасида учрашув ўтказилди

10.11.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида Австрия бизнес миссияси доирасида учрашув ташкил этилди.

Талабалар академик алмашинуви – ҳамкорликнинг самарали усули

10.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Халқаро олий таълим муассасалари билан талабалар ва профессорлар академик алмашинуви ҳамкорликнинг самарали усулларидан биридир.

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ўрганилмоқда

10.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш, инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш ҳамда саноат ва экспорт салоҳиятини юксалтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди.

Эндиликда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақидаги маълумотни онлайн тарзда олишингиз мумкин

10.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Эндиликда Ягона портал (my.gov.uz) орқали нафақат “Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот”га эга бўлиш, балки тегишли маълумотномани тез ва осон юклаб олиш имкониятидан фойдаланишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар танқидий таҳлил қилинди

10.11.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?

09.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев: Мен учун ҳар бир одамнинг соғлиғи қадрли

09.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан мактаб ўқитувчилари учун уч ойлик бепул курслар ташкил этилди

09.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан Юнусобод туманидаги 220 сонли ҳамда Учтепа туманидаги 193 сонли мактаб ўқитувчилари учун “Таълим тизимини рақамлаштириш” мавзусида уч ойлик малака ошириш курслари бошланди.

“Open Data Challenge-2021” хакатонига қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди

09.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Open Data Challenge-2021” хакатони танловига  иштирок этиш учун қатнашчилар  жорий йилнинг 3 декабрьдан 5 декабрьгача очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда онлайн форматда иловалар ишлаб чиқишлари талаб этилади.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида экотуризм ривожлантирилади

09.11.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари 8 ноябрь куни Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш ва экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Маърифий ислоҳотларнинг юксак эътирофи

09.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэль Линхарт бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди.

Хусусийлаштириш жараёнлари бўйича вазифалар белгиланди

09.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Навоий вилоятининг бир қатор туманларида сайёр қабуллар бўлиб ўтди

08.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида аҳоли ва юридик шахслар учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабуллар ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда 250 нафар  аҳоли ва юридик шахс вакиллари қатнашди.

“UNICON.UZ” DUK томонидан ўқув семинари ўтказилди

08.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
UNICON.UZ”  – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси томонидан “Раҳбарнинг шахсий самарадорлиги” мавзусида бўлим  бошлиқлари учун психологик тренинг ўтказилди.

“Илҳақ” фильми халқаро кинофестивалга иштирок этади

08.11.2021МаданиятМанба: ЎзА

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг маълумотларига кўра, 20-26 ноябрь кунлари Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида “Листапад” (Minsk International Film Festival) кинофестивали бўлиб ўтади.

Экспорт ва инвестициявий фаолиятни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди

08.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференция шаклида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Жиззах вилоятида 22,1 минг гектар янги узумзорлар барпо этилади

08.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги узумчилик ўқув марказида соҳа мутахассислари иштирокида узумчилик кластери, деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2021-2022 йилларда янги узумзорлар барпо этишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида тиббиёт ходимларининг IT соҳасидаги малакаси оширилмоқда

05.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказида тиббиёт ходимларининг IT соҳасида малакасини ошириш йўлга қўйилди.