Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззах вилоятида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқув семинари ўтказилди
2021-11-02 | Жамият
IT Парк Жиззах филиалида ташкил этилган ўқув семинарида “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенг тарғиб қилиш, туманларда ёшларни замонавий касбга йўналтириш ва уларни сифатли ва бепул онлайн масофавий таълимга жалб этиш, лойиҳанинг мазмун моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва IT Парк раҳбарияти иштирок этиб ўзларининг тавсияларини айтиб ўтдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги