Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нурафшонда ўтказилаётган қурилиш ярмаркаси кўплаб тармоқ корхоналарини ўзига чорлади

2021-11-02 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан "Nurafshon biznes sity" маъмурий биносида қурилиш ярмаркаси ташкил этилди.

Унда вилоятнинг барча ҳудудларидан 20 тага яқин тадбиркорлик субъектлари ҳамда тармоқ корхоналарининг вакиллари қатнашди. Улар томонидан 100 дан зиёд турдаги қурилиш техникалари, маҳсулотлар, турли саноат ускуналари ва жиҳозлар кўргазмали намойиш этилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов мазкур ярмарка фаолияти билан танишди. Хусусан, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатда маҳсулотларнинг сифати, афзалликлари ҳақида фикр алмашиди.

— Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш керак, — деди Даврон Ҳидоятов. — Янги турдаги қурилиш материаллари ва техникаларни амалиётга кенг жалб қилиш лозим. Айниқса, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали соғлом рақобат муҳити шаклланади. Бунинг учун вилоятимизда бу каби ярмаркаларни кўпроқ ўтказсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Малумотларга кўра, Тошкент вилоятида жорий йил жами 306 та ижтимоий соҳа объектлари қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилиши белгиланган.

Инвестиция дастури доирасида 101 та, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 184 та ижтимоий соҳа объектлари бунёд этилади.

Тадбир давом ишлаб чиқарувчилар ва лойиҳа ташкилотлари вакиллари ўртасида қизғин ҳамкорлик ташкилотлари ташкил этилди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться