Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда ўтказиладиган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида қатнашадиган барча жамоалар маълум бўлди

2021-11-03 | Спорт

2022 йил 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатига иштирок этадиган барча жамоалар маълум бўлди.

Осиё футбол конфедерацияси қитъа чемпионатида иштирок этадиган  жамоаларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон, Австралия, БАА, Вьетнам, Малайзия, Жанубий Корея, Кувайт, Иордания, Ироқ, Қатар, Таиланд, Туркманистон, Тожикистон, Саудия Арабистони, Япония ва Эрон  Олимпия терма жамолари Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичининг «D» гуруҳидан ўрин олган ўйинлар 27 октябрдан 2 ноябрга қадар Тошкентда ўтказилди.  Ушбу гуруҳда Ўзбекистон (норасмий), Саудия Арабистони, Кувайт ва Бангладеш Олимпия терма жамоалари ўзаро баҳслашди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться