Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Олимларга грант сертификатлари топширилди

01.12.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

«InnoWeek.Uz-2021» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 89,4 млрд. сўм бўлган 41 та лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар топширилди. Сертификатларни олимларга Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов тақдим этди. 

Гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

01.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.

3 мингдан ортиқ нефть ва газ қудуқлари ягона маълумотлар базасига киритилди

30.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Геологик таҳлил. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси мамлакатимиз ер қаърини комплекс ўрганиш, узоқ истиқболга мўлжалланган минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурларининг самарали бажарилишини таъминлаш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Андижон вилоятининг инвестициявий фаолияти ҳамда саноат ривожланишига оид масалалар муҳокама қилинди

30.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятига ташриф буюриб, бир қатор ишлаб чиқариш объектларида бўлди ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳаларни ўрганиб чиқди.

Наманган вилоятида инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизими фаол жорий этилмоқда

30.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков Наманган шаҳри ва Наманган вилояти туманлари даражасидаги маҳаллий ҳокимият органларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига масъул бўлган раҳбарлар билан йиғилиш ўтказди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Венгрияга ташриф буюрди

30.11.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ташрифнинг дастлабки кунида делегация Венгрия Саноат, илмий, инновацион ва технологик парклар ассоциациясига ташриф буюрди. Ташриф доирасида вазир И.Абдураҳмонов Ассоциация Президенти Норберт Моруж билан учрашди. Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон ва Венгрия илмий ва технологик парклари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. 

Наманган вилояти саноатининг ривожланиши янги босқичга кўтарилмоқда

30.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудга жўнаб кетди.

Тиббиёт марказлари лойиҳалари тақдимот қилинди

30.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни онкология ва эндокринология тиббиёт марказлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Давлат бошқаруви тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

27.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Ўтган сўнгги йиллар мамлакатимиз давлат бошқарув тизими, кадрлар сиёсати масалаларида ҳам туб бурилишлар, ўзгаришлар, замонга мос ва хос тарздаги янгиланишлар даври бўлди, десак муболаға бўлмайди.

“Ўзбекистон – Корея электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик форуми” бўлиб ўтди

26.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 26-ноябр куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ўзбекистон – Корея электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик форуми” бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади

26.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.

Давлат органлари орасида ички ҳужжатларни ва маълумотларни алмашишни осонлаштириш ва кенгроқ жорий этиш вазифалари белгиланди

26.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

АКТ вазири Шерзод Шерматов “Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази - UNICON.UZ” фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқарилаётган лойиҳаларини жадаллаштириш ва барча давлат органлари орасида ўзаро ҳужжат ва маълумотлар алмашишни осон қилиб тезроқ жорий этиш вазифаларини белгилади.

Бетакрор санъатимиз муштараклиги

26.11.2021МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг тарихи, маданияти, анъана ва қадриятлари ўзаро уйғундир.

Сеулда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг 11-йиғилиши бўлиб ўтди

26.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Сеул шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея Ҳукуматлараро қўмитаси (ҲҚ)нинг 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Сун Ук ҳамраислик қилди.

Ўзбекистонда барқарор ривожлантиришни молиялаштиришнинг янги воситалари

25.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

БМТ Тараққиёт дастури ташаббуси билан Молия вазирлиги ҳамкорлигида «Барқарор ривожлантириш мақсадлари (БРМ) ва ресурсларини сафарбар этиш учун янги воситалар» мавзусида халқаро конференция  бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда

25.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар масалалари комплексига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари билан учрашди.

Мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича янги тизим белгиланди

25.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 ноябрь куни мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Араб пазандачилиги чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 3 та олтин медални қўлга киритишди

24.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакиллари Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ва Фаластин давлати ҳамкорлигида илк бор бўлиб ўтган Араб пазандачилиги чемпионатида иштирок этди. Мазкур чемпионатда Иордания, Фаластин, Исроил, Саудия Арабистони каби 12 давлатдан келган ошпазлар жамоаси  ўз маҳоратини намоён қилишди.

Норвегия Элчиси билан учрашув

24.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.