Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Э.Р.Шаисматовни "Дўстлик"ордени билан мукофотлаш тўғрисида

2021-11-01 | Жамият

Давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш йўлидаги сермаҳсул фаолияти, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 ноябрдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор Эличиси Эргаш Раҳматуллаевич Шаисматов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси Э.Шаисматовни юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этади!
Э.Шаисматов 1951 йили Тошкент вилоятида туғилган.
Тошкент политехника институтини тамомлаган.
Турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазири (1999-2001  йиллар.), “Ўзбекенерго” ДАК раиси (2001-2006 йиллар), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (2006-2018 йиллар) сифатида фаолият юритган,
2018 йилдан – Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси.
Турмуш қурган. Тўрт фарзанднинг отаси.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться