Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

​Ўзбекистоннинг виза сиёсати NHK нигоҳида​

20.02.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Япониядаги NHK телерадиокомпаниясининг янгиликлар дастурларида ҳамда Кунчиқар мамлакат қатор электрон нашрларида Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар учун виза бериш тартиби соддалаштирилгани мавзусига тез-тез мурожаат қилинмоқда.

Янги йилдаги режалар муҳокама қилинди

20.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси комплекслари фаолиятини таҳлил қилиш ва янги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни жойларда одамлар сезиши кераклиги ва бунинг учун қуйи бўғиндаги ишлар самарадорлигини ошириш, оддий одамларнинг дарди ва ташвиши билан яшаш барча раҳбар ва мутасаддилар фаолиятининг асосий мезонига айланиши зарурлиги ҳақида сўз юритилган эди.

Самарали ташқи сиёсат–ривожланиш омили

19.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари томонидан мамлакатимиз миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Бухоро шаҳридагги 54-мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди, 16/02/2018

19.02.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Муассасанинг очилиш маросимида мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари-олий қадрият

19.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.​

“Citizens Advice”: фуқароларга маслаҳат беришнинг Британия тажрибаси

19.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2018 йил 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Буюк Британия элчихонасининг Бишкек шаҳридаги Марказий Осиё бўйича худудий дастури менеджери  Нил Мартин иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Сайёр қабул–фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

19.02.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси, Тошкент шаҳар ва пойтахт туманлари ҳокимлари, бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.

ИИВ вазири Пўлат Бобожонов: Халқ давлатдан рози бўлиши кўп жиҳатдан фидойилигимизга боғлиқ ва биз бу мақсадга албатта эришамиз

19.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам ўз ифодасини топаётир.

Бухоро вилояти ҳокими ўзгарган эмас!

17.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Озодлик” радиосининг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вазифасидан озод қилингани ва унинг ўрнига Бухоро шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб турган Карим Камолов тайинлангани ҳақида тарқатган хабари нотўғри. Вилоят ҳокими Ў. Барноев айни шу дақиқаларда жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухорога ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга ҳамроҳлик қилмоқда.

Дўстлик фестивали

16.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. 

Жиззахда 30 мингдан зиёд солиқ тўловчи интерактив хизматлардан фойдаланмоқда

16.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимиз солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услублари кенг жорий этилаётгани солиқ тўловчиларга, аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш имкониятини яратмоқда. 

Ангрен шаҳри яқинида жойлашган дала-ўқув майдонида ёшлар учун кўргазмали тактик-ўқув машғулоти бўлиб ўтди

16.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда ҳарбий қисм шахсий таркиби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши вакиллари, таълим муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчилар иштирок этди. 

Сайёр меҳнат ярмаркаларига ишсиз ёки вақтинча иш билан банд бўлмаган 400 га яқин фуқаро таклиф этилди

16.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида сайёр меҳнат ярмаркалари ўтказилмоқда. 

Латвия экспертлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди

16.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

ДБҚнинг Миллий кинология Марказида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари БОМКА-9 дастури доирасида Латвия божхона хизматининг экспертлари иштирокида хизмат итларини тайёрлаш ва ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

 

Ҳисоботларда шунча янги иш жойлари яратилди, дея қайд этилаётган рақамлар ҲАҚҚОНИЙми?

16.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

– Касаба уюшмаларининг юридик хизматлари ёрдамида фуқароларнинг ҳақ ҳуқуқлари тикланишига эришилмоқда, – дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси бўлим мудири Маҳмуджон Исаев. – 2017 йил давомида касаба уюшма ташкилотлари томонидан 47 мингта корхона ва ташкилотда 210 минг янги яратилган иш жойларининг хаққонийлиги ўрганилди. Тадбир давомида 92 та хўжалик субъектида 387 та иш ўрни ўз вақтида ташкил этилмагани аниқланди. Шунингдек, фермер хўжаликларини ўрганиш мобайнида 43 минг янги иш ўрнидан 1016 таси ўз вақтида ташкил этилмаганлиги, хусусий тадбиркорлик соҳасида эса ташкил этилиши лозим бўлган 37 минг янги иш ўрнидан 76 таси режадаги муддатда яратилмагани аниқланди. Ушбу фактлар бўйича, касаба уюшмалари томонидан уларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, ижтимоий шериклар билан биргаликда жойлардаги ижро органларига таклифлар киритилди.

Ўртача ойлик иш ҳақи 12.3 фоизга ўсди

16.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

2017 йилнинг январь-декабрь ойларида юртимизда номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақини 2016 йил билан таққослаганда, 12,3 фоиз ўсишга эришилди. Ёлланма ходимлар даромадлари эса 12,8 фоиз ўсди.

Пойтахтимизда UZINFOCOM-2018 анжумани бўлиб ўтди

16.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 15 февралида Тошкент шаҳрида UZINFOCOM-2018 анжумани ташкил қилинди. Тадбир иштирокчилари UZINFOCOM Ягона интеграторининг мақсад-вазифалари, янгича ишлаш услублари, унинг ҳамкор ва буюртмачилар билан ўзаро алоқалари билан танишдилар. Анжуманда халқаро АКТ-ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компаниялар, тизим интеграторлари, етакчи консалтинг компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

“Fazo-Luxe” бозорда ўз ўрнини топмоқда

16.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Инсон ўзи хоҳлаган ишни қилса, бажараётган юмушидан кўнгли тўлади, маънавий озуқа олади, қолаверса, рўзғори бут бўлади. Шерзод Шукурлаев ҳам ҳаётда шуни ўзига шиор қилиб олган одамлардан, десак муболаға қилмаган бўламиз. У анчадан бери тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарадиган корхона ташкил қилишни орзу қилиб юрарди.Дўстлари, оила аъзолари, ўзига яқин одамлар билан маслаҳатлашиб, бундан уч йил илгари шу юмушга қўл урди.

Ўзбекистон ва Туркия аксилтеррор йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди

16.02.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерполнинг Анқарадаги Миллий марказий бюроси бошқармаси билан Сурия ва Ироқ давлатларида террорчилик гуруҳлари томонида туриб жанг қилган ва жанг қилиб келаётганларнинг шахсини аниқлаш ва қидириш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.