Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Латвия экспертлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди

2018-02-16 | Жамият

ДБҚнинг Миллий кинология Марказида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари БОМКА-9 дастури доирасида Латвия божхона хизматининг экспертлари иштирокида хизмат итларини тайёрлаш ва ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

 

Ушбу тадбирнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кинологларини малакасини ошириш, кинология хизматини иш самарадорлигини ва сифатини янада яхшилаш ҳамда узоқ муддатли ўзаро хамкорлик бўлиб ҳисобланади. 
 
Тадбирда Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги посоли М. Попковс, посолнинг котиби Л. Ермацане, УзБюроКЕС вакили Н. Самандарова, МХХ ДЧҲҚҚ кинология хизмати ходимлари қатнашди. Семинарда Латвия Республикасининг Давлат даромадлари хизмати божхона бошқармаси кинология хизмати бошлиғи А. Езис, кинология хизмати катта эксперти В. Биковскис лекция ва амалий машғулотлар ўтказишди.
 
Қуйида ушбу тадбирдан олинган фотосуратлар билан танишиш мумкин. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться