Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги йилдаги режалар муҳокама қилинди

2018-02-20 | Жамият

Жорий йилнинг 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси комплекслари фаолиятини таҳлил қилиш ва янги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни жойларда одамлар сезиши кераклиги ва бунинг учун қуйи бўғиндаги ишлар самарадорлигини ошириш, оддий одамларнинг дарди ва ташвиши билан яшаш барча раҳбар ва мутасаддилар фаолиятининг асосий мезонига айланиши зарурлиги ҳақида сўз юритилган эди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг кўрсатма ва топшириқлари асосида 2018 йилнинг 20 январь куни республикадаги жами 9628 та умумтаълим мактабларида ота-оналар, маҳалла аҳли ва жамоатчилик учун мактаб раҳбарлари томонидан 2018 йилда таълим сифатини яхшилашга қаратилган устувор вазифалари тўғрисидаги тақдимотлар ташкил этилди.

Тақдимотда иштирок этган 3 млн. 270 минг нафардан зиёд ота-оналар, маҳалла аҳли ва жамоатчилик вакилларига таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этишда педагоглар ва ота-оналарнинг ҳамкорлик йўналиши ҳамда ҳаракат режасини белгилаб олиш, қолаверса, умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, вояга етмаганлар тарбияси ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, ўқувчилар давоматини яхшилашда ота-оналар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, фан йўналишлари ва ўқувчиларнинг қизиқишларига оид тўгараклар, спорт секциялари, мактаб кутубхонаси фонди ҳақида ҳамда мактабанинг ютуқ ва муаммолари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, ота-оналарга таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давомати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари ва ҳудудий профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда қатъий назорат қилиниши, давомати паст ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилиши ҳақида тушунтиришлар олиб борилди.

Тақдимотда ҳалқ таълими бошқарув идоралари ходимлари, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, ҳудудий профилактика инспекторлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши аъзолари ота-оналарни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Тақдимот якунида ташриф буюрган ота-оналардан мактабда болалар таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, ўқувчилар давомати, уни янада яхшилаш, дарс жараёнларининг ташкил этилиши, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги, ота-оналар ва таълим муассаса ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш каби кўплаб масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалари асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Халқ таълими вазирлиги
 Матбуот хизмати

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться