Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳисоботларда шунча янги иш жойлари яратилди, дея қайд этилаётган рақамлар ҲАҚҚОНИЙми?

2018-02-16 | Жамият

– Касаба уюшмаларининг юридик хизматлари ёрдамида фуқароларнинг ҳақ ҳуқуқлари тикланишига эришилмоқда, – дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси бўлим мудири Маҳмуджон Исаев. – 2017 йил давомида касаба уюшма ташкилотлари томонидан 47 мингта корхона ва ташкилотда 210 минг янги яратилган иш жойларининг хаққонийлиги ўрганилди. Тадбир давомида 92 та хўжалик субъектида 387 та иш ўрни ўз вақтида ташкил этилмагани аниқланди. Шунингдек, фермер хўжаликларини ўрганиш мобайнида 43 минг янги иш ўрнидан 1016 таси ўз вақтида ташкил этилмаганлиги, хусусий тадбиркорлик соҳасида эса ташкил этилиши лозим бўлган 37 минг янги иш ўрнидан 76 таси режадаги муддатда яратилмагани аниқланди. Ушбу фактлар бўйича, касаба уюшмалари томонидан уларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, ижтимоий шериклар билан биргаликда жойлардаги ижро органларига таклифлар киритилди.

Иш жараёнида саломатлигини йўқотган, касб касаллигига чалинган ёхуд боқувчисини йўқотган ходимлар ва шахсларнинг ҳқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш борасида Касаба уюшмалари томонидан тизимли ишлар олиб борилди. Хусусан, касаба уюшмалари мутахассислари меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида касб касалликларига чалинган ёки саломатлигига бошқача тарзда зарар етказилгани учун зарарни қоплаш юзасидан олиб борилган 40 га яқин суд ишларида иштирок этди.
 
Ўтган йилда жамоа шартномалари орқали 2 ёшдан 3 ёшгача фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган 14 минг 596 нафар аёлга моддий ёрдам кўрсатилди. 3 минг 523 та ташкилотда 6066 нафар ёш болали аёлнинг иш соати қисқартирилиб, уларнинг меҳнат қилиши учун қўшимча қулайликлар яратилган.
 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться