Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухоро шаҳридагги 54-мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди, 16/02/2018
2018-02-19 | Жамият
Муассасанинг очилиш маросимида мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.
Мазкур мактабгача таълим муассасаси 1985 йилда қурилган бўлиб, шу кунга қадар мукаммал таъмирдан чиқарилмаган эди.
Мамлакат раҳбари Ш.Мирзиеевнинг мактабгача таълим тизимни тубдан ислоҳ этиш борасида амалга ошираётган ислоҳотлари туфайли, бу каби болалар боғчалари замон талаблари даражасига келтирилмоқда.
Хусусан, 280 ўринга мўлжаллланган ушбу мактабгача таълим муассасасида 1 миллиард 270 млн. қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, муассаса юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамламаси, болалар учун махсус кроватлар, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқий асбоблар, турли ўйинчоқ ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Шунингдек, боғчага компютерлар ва кузатув камералари ҳам келтирилди.
Энг муҳим ҳудуддаги 3-7 ёшгача бўлган болажонлар 100 фоиз қамраб олинди
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги