Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

16.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига киритилган масалалар аввалроқ сиёсий партиялар фракцияларининг, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, қўмиталар ва улар ҳузурида фаолият кўрсатаётган эксперт гуруҳларининг мажлисларида муҳокама қилинган эди.

​Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди​

16.02.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари–Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари генерал-майор П. Эргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Афғонистон Ислом Республикасига қилган ташрифи якунланди.

“Хива хонлиги канцелярияси” ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастури рўйхатига киритилди

15.02.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақланаётган ҳужжатлардан бири — “Хива хонлиги канцелярияси” ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастури рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Ўзархив” агентлигининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

Эҳтиёт бўлинг, сотувда хавфли маҳсулот!

15.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Ўзстандарт” агентлиги инсон саломатлигига жиддий зарар етказиш мумкин бўлган сотувдаги маҳсулот тўғрисида ахборот берди. 

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга доир қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

15.02.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2018 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан парламент қуйи палатасига киритилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2017 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни эшитдилар.

Россиялик ёшлар Бухорода

15.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон – Россия ёшлари иккинчи форуми иштирокчилари, Россия Федерацияси вакиллари 14 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Ўзбекистон фуқароси медалга тавсия этилди

15.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра Москва вилояти Софрино қишлоғида 2018 йил 31 январь куни юз берган ёнғин чоғида 1976 йил 7 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган уйни кўриб Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бериш учун ўт ичига кирди ва натижада ўзи жароҳатланди.

Financial Times: "Ўзбекистонда илиқлик даври бошланмоқдами?"

15.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Британиянинг нуфузли “Financial Times” газетаси саҳифасида чоп этилган мақолада ана шундай савол берилади. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган ушбу мақоланинг муаллифи Найл Баклидир, деб ёзади "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Ўзбекистон–Корея дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари

15.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 26 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон – Корея дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари” мавзуида ўтказилди.

Ким Донг Ён ўзбекистонлик талабаларга маъруза ўқиди

15.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида пойтахтимиздаги саккиз олий ўқув юртидан келган талабаларга маъруза ўқиди.

Тошкент шаҳрида патруль-пост хизмати нарядларининг кундалик дислокациясини белгилаш тартиби ўзгарди

15.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳридаги шаҳар ички ишлар бўлимлари ички ишлар бўлимлари сифатида қайта ташкил этилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланди.

Мамлакатимиз тиббиёт тарихида биринчи марта жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтказилди

14.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўтган йилдан бошлаб Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида яқин қариндошлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинмоқда, куни кеча эса марказда мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта беморга тирик донор қариндошдан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди ва иш бошлади

14.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан ЎзАга маълум қилишларича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар бугун тайинланган. Янги раҳбар – генерал-майор Жўраев Рустам Мирзаевич бўлиб, у жамоа билан таништирилган. Р.Жўраев айни пайтда ўз иш фаолиятини бошлаган. 

Марҳум «иштироки»да тузилган далолатнома

14.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Электр энергиясидан кимдир ноқонуний тарзда фойдаланиб, тўлов мажбуриятидан қочиб юрган бўлса, халқона айтганда, Алининг қарзини Валидан ундириш инсофдан бўлмайди. Бу фикрга барчамиз қўшиламиз. Шунга қарамасдан, электр тармоқлари корхонасида ишлаётган баъзи ходимларнинг «уддабурон»лиги олдида ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур бўламиз.

Энди Тошкентга мавсумий ишлар билан шуғулланиш учун келган фуқаролардан вақтинчалик прописка талаб қилинмайди

14.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка билан боғлиқ янгича ёндашувларни амалга татбиқ этиш белгиланган эди.

Мунозараларга бой тақдимот

14.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Бугун иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати ходимларининг Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими -  Ijro.gov.uz ҳамда «GERMES» электрон ҳужжат айланиш тизимларида ишлаш кўникмаларини янада ошириш мақсадида «UNICON.UZ» ДУК ҳамда «BAIK Technologies» МЧЖ мутахассислари иштирокида амалий семинар-тақдимоти ўтказилди.

Бўрон огоҳлантируви

14.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Мулоқот ҳамкорликни мустаҳкамлайди

14.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Давлат думаси депутати А.Журавлёв бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлди.