Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дўстлик фестивали

2018-02-16 | Жамият

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. 

Миришкор туманидаги 35 қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинида 112 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ўзбек, туркман, тожик, араб, қозоқ, қирғиз, рус, корейс ва бошқа миллатларга мансуб юртдошларимиз аҳил-иноқ, тинч ва фаровон яшаб келмоқда. 

Қўша-қўша дош­қозонларда сумалак, ош, ёрма каби ўзбек миллий таомлари тайёрланиб, фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар учун тузатилган дастурхонларга тортилди. Турли миллатга мансуб юртдошларимиз тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурди. 

– Қарши давлат университетида 47 нафар туркманистонлик ёш турли йўналишларда таҳсил олмоқда, – дейди туркманистонлик Дилноза Чориева. – Ўзбек халқининг бағрикенглиги, бу юртда аҳил-иноқ яшаётган турли миллат вакилларининг ҳамжиҳатлигига ҳавасинг келади киши. Биз шундай меҳмондўст, бағрикенг, осойишта ва катта мақсадлар йўлида тобора юксалиб бораётган мамлакатда ўқиётганимиздан бахтиёрмиз. 

Ўтовлар атрофида миллий ўйинлар ўйнаётган болалар шодлиги, қадимий лапар ва рақслар ижро этаётган фольклор жамоаларининг ижролари, ҳунармандларнинг дастгоҳ ва ижод намуналари байрамга янада жило берди. Айниқса, Шаҳрисабз шаҳридан ташриф буюрган Меҳриддин Худойбердиев бошчилигидаги оилавий дорбозлар ижросидаги томошалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Қўчқор ва хўроз уриштириш мусобақаларини ҳам байрам иштирокчилари завқ билан томоша қилди. 

Таниқли санъаткорлар ижросида турли тилларда янграган куй-қўшиқ ва шўх-шодон рақслар барчага янада кўтаринки кайфият бағишлади. 

 

Ўлмас Баротов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться