Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамият
Журналистларда "тушум" борми ёхуд коррупцияга сабабчилар ким? 12.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАБугун жамиятни порахўрликдан тозалаш, бу иллатнинг мамлакат тараққиётига қай даражада салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида кўп гапиряпмиз. “Коррупция” деган истилоҳ тилимиздан тушмай қолди. Оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кунда-кунора қайсидир судьянинг, таълим муассасаси маъмурининг, божхона ёки ички ишлар ходимининг катта миқдорда пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар тарқалмоқда. |
Ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларга муносабат 12.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиТурли ижтимоий тармоқларда жойлардаги Йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизматининг, жумладан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ИИБ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш “Чилонзор” бўлинмаси фаолиятидан норози бўлиб ёзилган хабарлардаги ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Ҳозирги кунда камчиликларга йўл қўйган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва мурожаат қилган фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайлик яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. |
Интернет тармоғида фарғоналик ёш қизчанинг ўлими тўғрисида тарқалган хабар юзасидан раддия 12.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиЖорий йилнинг 9 февраль куни Интернет тармоғида фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими тўғрисида «Осторожно! Узбекистане появилась новая банда, ворующая детей на органы» мазмундаги тарқалган хабар асоссиз бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёш болаларни ўғрилаётган жиноий гуруҳлар йўқлиги, фарғоналик қизчанинг эса барча ички аъзолари мавжуд бўлиб, олиб қўйиш ёки трансплантация ҳолатлари аниқланмаганлигини маълум қиламиз. |
Бундан 8 йил олдин ёпиб қўйилган Ўзбекистон-Тожикистон чегара-божхона пости очилди 12.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАФарғона вилояти Бешариқ туманидаги “Андархон” халқаро мақомга эга бўлган чегара-божхона пости очилди. Бу эса ўзбек ва тожик халқлари дўстлиги, жипслиги ҳамда ҳамжиҳатлиги йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлди. |
"Инновацион фаолият тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди 12.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналиЯгона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган қонун лойиҳасида: |
Инспектор 300 доллар билан қўлга тушди 09.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАИчки ишлар ходимларини кўрганимизда тинчлик ва осойишталик ҳимоячиси сифатида уларга ишонч ва ҳурматимиз ошади. Зеро, масъулиятли вазифани бажараётган бу соҳа вакиллари туну кун ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажармоқда. Афсуски, улар орасида шундай шарафли касбга доғ тушираётганлар ҳам учраб турибди. |
Ижтимоий тармоқларни ларзага солган “Маньяк” қамоққа олинди 09.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА“Маньяк” сўзининг ўзи ҳар қандай одамни сескантиради. Чунки бир эмас, бир нечта, бошқача айтганда, серияли қотилликларни амалга оширган жиноятчилар шундай ном олади. |
Тўйлардаги ҳужжатсиз «хонандалар» – назоратда 09.02.2018ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлигиЮртимизда нима кўп тўй-ҳашам, байрам, тантаналар кўп. Албатта, бу каби тадбирлар санъаткорларсиз ўтмайди. Лекин кейинги пайтларда ўзини хонанда санаган «санъаткор»лар борки, улар амалдаги қонунчилигимизни ҳурмат қилмай, махсус рухсат берувчи ҳужжатларсиз фаолият юритаётганликларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. |
Жиззах вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси очилди 09.02.2018ТехнологияларМанба: Жиззах вилояти ҳокимлигиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси (http://hokim.jizzax.uz) ўз фаолиятини бошлади. |
Алишер Навоий – миллатимиз ғурури 09.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиЖорий йилнинг 8 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кичик мажлислар залида Вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази ташаббуси билан буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган видео-мулоқот ташкил этилди. Республика олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг бевосита иштирокида ўтказилган ушбу тадбир, Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, асарларининг мазмун-моҳияти, бадиий хусусияти ва тарбиявий аҳамиятини талаба-ёшлар қалби ва онгига чуқур сингдиришга қаратилди. |
Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси 09.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА“Туркистон” санъат саройида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган ва нашр қилинган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” китоб-альбомининг тақдимотига бағишланган “Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит” шиори остидаги тантанали маросим бўлиб ўтди. |
Эскалаторни Навоий кашф қилганми ёҳуд Навоий асарида «железный человек» 08.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА“Инсoн ҳaмишa ўз ҳaётидaги муaммoлaрни oсoн ҳaл қилиш мaқсaдидa яшaйди. Узoқ мaсoфaлaрни қисқa вaқтдa бoсиб ўтиш, кучли рaқибни oсoнгина енгиш, истaгaн кишисини хоҳлаган вaқтидa кўриш кaби ғoялaр инсoн хaёлининг мaҳсулидир. |
Ички ишлар бўлимининг собиқ катта инспектори суд залидан озод этилди 08.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАЖиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани судида фуқаро М.Мунажовга нисбатан қўйилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бошқа жазо турига алмаштирилиб, у суд залидан озод этилди. |
Қалбаки дори воситалари 500 доллар билан хаспўшланди...ми? 08.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАХалқимиз орасида қўлингдан келса яхшилик қил, келмаса, ҳеч бўлмаса ёмонлик қилма, деган ажойиб нақл юради. Бунинг замирида ёмон йўлнинг охири – вой, мазмунидаги огоҳлантириш ҳам бордек. Лекин орамизда била туриб ёмон йўлни танлаш, яхшиликка ёмонлик билан жавоб қайтаришдек аянчли ҳолатлар ҳам учраб туради. |
08.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА Мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра, рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг экспорти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки ҳукуматининг қарори асосида амалга оширилади. |
Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси 07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАЎзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг қошидаги Ихтирочи аёллар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган "Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси" биринчи танловининг якуний босқичи доирасида Тошкентдаги Турин политехника университетида кўргазма ташкил этилди. |
Йигитлар ҳарбий хизматга кузатилди 07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАСирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида чақирилувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросим бўлиб ўтди. |
"Нол" харид кийматида бериладиган давлат мулки объектлари билан танишинг 07.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасиБарча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари эътиборига!
|
Самарқанддаги 10 дан ортиқ корхона ва ташкилотда божхона ходимлари тадбиркорлар билан мулоқот қилди 07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ғ.Шукуров, божхона статистикаси ва таҳлил маркази бошлиғи А.Сагитов ҳамда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Солиҳов янги лойиҳа ва таклифлар, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятидаги 10 дан ортиқ корхона ва ташкилотда бўлиб, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
|