Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда UZINFOCOM-2018 анжумани бўлиб ўтди

2018-02-16 | Жамият

Жорий йилнинг 15 февралида Тошкент шаҳрида UZINFOCOM-2018 анжумани ташкил қилинди. Тадбир иштирокчилари UZINFOCOM Ягона интеграторининг мақсад-вазифалари, янгича ишлаш услублари, унинг ҳамкор ва буюртмачилар билан ўзаро алоқалари билан танишдилар. Анжуманда халқаро АКТ-ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компаниялар, тизим интеграторлари, етакчи консалтинг компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Анжуманда маълумот берилганидек, Ўзбекистонни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга хизмат қилаётган миллий модель ишлаб чиқилди. Натижада, давлат тузилиши бошқарувини марказлаштириш ва барча вазирлик ҳамда идоралар ўртасидаги маълумотларни ягона форматда тезкор алмашиш имконини яратиш эҳтиёжи юзага келди.

Мазкур масалага ижобий ечим сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан жорий йилнинг 29 август куни “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳаларни бошқариш тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарор имзоланди ва UZINFOCOM Маркази негизида давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи Ягона интегратор ташкил қилинди.

Ягона интегратор олдига:

- иқтисодиёт соҳалари учун «электрон ҳукумат» ва ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш, ахборот тизимлари ҳамда ресурсларини интеграция қилиш, аппарат-дастурий таъминот воситалари комплексини яратиш, шунингдек тегишли лойиҳа ва ҳужжатларни тайёрлаш;

- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларини кўрсатиш сифатини такомиллаштириш юзасидан комплекс чораларни ишлаб чиқиш;

- иқтисодиёт соҳаларига «электрон ҳукумат» тизимлари ва ахборот технологияларини татбиқ қилиш жараёнларига маҳаллий дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини тизимли равишда жалб этган ҳолда, миллий АКТ ва дастурий таъминот саноатини ривожлантиришда иштирок этиш ва бошқа қатор вазифалар юклатилди.

Шунингдек, анжуманда таъкидлангани каби, Ягона интегратор зиммасига давлат органлари ва уларнинг тизимидаги муассасаларнинг, жумладан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимидаги ахборот тизимларини, идоралараро электрон ҳамкорлик ва маълумот алмашиш тармоқларини жорий қилиш каби муҳим вазифа юклатилган.

UZINFOCOM-2018 тадбирида Ягона интегратор томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида ҳам маълумот берилди.

UZINFOCOM Марказининг Ягона интеграторга айлантирилиши давлат органлари фаолиятига АКТ ни жорий қилиш бўйича ёндашувнинг тубдан ўзгаришига, лойиҳаларнинг бир нуқтадан туриб амалаг оширилиши ва назоратга олиниши учун замин яратди. Шу билан бирга, лойиҳаларда бошқа ишлаб чиқарувчиларни ҳам жалб қилиш имконини беради.

Ягона интегратор ўз олдида турган кенг миқёсдаги вазифаларни самарали ижро этишда қизиқиш билдирган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Бунинг учун partnership.uzinfocom.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться