Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Чустда 100 нафар хотин-қиз ишли бўлди

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА
Наманган вилояти Чуст туманидаги “Чуст Ўктамжон сервис” тикувчилик корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Бухорода Европа давлатлари ипакчилик саноат парки ташкил этилади

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 19 март куни Бухорода Италия ипак ассоциацияси билан ҳамкорликда халқаро анжуман ўтказилади. Унда Италия ипак ассоциацияси раҳбари Стефана Витали раҳбарлигида кўплаб тадбиркор, инвесторларлар, молиявий институтлар, OPEC, UNIDO, FAO вакиллари ҳам қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзАга “Ўзбекипаксаноат” уюшмасидан хабар қилинди.

Газ нархи ошади

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

— 2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий ва Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланади. 2018 йил 1 августдан эса Республикамизнинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 килограмм учун 800 сўмдан етказиб берилади, – дейди "Ўзтрансгаз" АЖ бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов.

Фориш тумани ҳокими ёшларга 3 мингта китоб совға қилди

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими Абдували Мустанов аҳоли, ёшлар билан ўтказган учрашувларда иштирокчиларга китоб совға қилишни анъанага айлантирди. Январь ойида ўтказилган шундай учрашувларда иштирокчиларга ҳоким ўз дастхати билан 3 мингта китоб совға қилди. 

Шароф Рашидов туманидаги ўзгаришлар

07.02.2018ЖамиятМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Мустақиллик йилларида барпо этилаётган улкан иншоотлар, равон йўллар ва кўприклар, шунингдек, кўркам турар-жойлар, боғ-роғлар – буларнинг барчаси халқимиз ақл-идроки, тафаккури, беқиёс куч-қудрати, улкан бунёдкорлик ва юксак яратувчилик салоҳиятининг ёрқин ифодасидир.

Ёшлар масалалари танқидий таҳлил қилинди

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс-клубида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг раиси Қаҳрамон Қуронбоев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Шоир руҳи барҳаёт

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Навоий вилоятида “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида II анъанавий халқаро илмий конференция ўтказилди.

Янги қонун лойиҳаси муҳокамада

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

«Пойтахт» бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан «Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сирдарё вилоятида ҳам “Йўл харитаси” ҳудудлар тараққиётига хизмат қилмоқда

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2017 йилнинг 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

"Кафолат суғурта компанияси" томонидан 2017 йилда 23,7 миллиард сўм суғурта тўловлари амалга оширилди

07.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон суғурта бозорида 27 суғурта компанияси фаолият кўрсатади. Уларда 5,5 мингдан зиёд ходим, 7 мингдан кўпроқ суғурта агенти фуқароларга 130 дан ортиқ суғурта хизматини таклиф этиб келмоқда. “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти мамлакатимизда фаолият юритаётган йирик суғурта компаниялардан ҳисобланади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида мазкур компаниянинг 2017 йилги фаолияти таҳлилига бағишланган анжуманда қайд этилди.

Хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

06.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Мудофаа вазирлиги ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари фонднинг Тиббий ташхис марказида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Муносабат: Қўмита фаолияти янада такомиллашади

06.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, 2017 йил январь-март ойларида махсус ишчи гуруҳ аъзолари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида уйма-уй юриб, халқнинг турмуши, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Кейинчалик бу тажриба мамлакат миқёсида жорий қилинди. 

Мурожаатларнинг 12,6 фоизи беморлар ва уларнинг яқинларига қўпол муносабат ҳақида бўлмоқда

06.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳайъат йиғилишида бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратилди.

16 йил ижарада яшаган ногирон киши ўз уйи бўлишини орзу ҳам қилолмаган эди

06.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Кўзи ожиз бўлиб туғилган болакай яқинларининг ёрдами билан қоқилмай-суринмай юришни энди ўрганган эди. Аммо қисматига шу битилган эканми, тўққиз ёшида оёқлари қандайдир касаллик сабаб ўзига бўйсунмай қўйди.

Интеллектуал мулк агентлигида коррупция ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди

06.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида коррупция ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинарида Агентлик ва тизимдаги Ўқув маркази давлат унитар корхонаси ходимлари иштирок этдилар.

Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик

06.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ҳар қандай жиноятчилик, шу жумладан, коррупция ҳам давлат ва жамият ривожланишига тўсқинлик қилади. Чунки коррупция жинояти давлатга, қонунларга ишончсизлик, уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вижудга келтиради.

Қуролли Кучлар академиясига Россия ҳарбий делегацияси ташриф буюрди

06.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Россия Федерацияси қуролли кучлар Бош штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Иван Бувальцев бошчилигидаги ҳарбий делегация мамлакатимизга расмий ташриф билан келди.