Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухоро вилояти ҳокими ўзгарган эмас!
2018-02-17 | Жамият
“Озодлик” радиосининг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вазифасидан озод қилингани ва унинг ўрнига Бухоро шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб турган Карим Камолов тайинлангани ҳақида тарқатган хабари нотўғри. Вилоят ҳокими Ў. Барноев айни шу дақиқаларда жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухорога ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга ҳамроҳлик қилмоқда.
Манба: ЎзА