Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамият
Ёнғинга беписанд муносабат — 3 миллион 789 минг сўм миқдорида маъмурий жарима ундирилишга олиб келди 26.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАЖорий йилнинг ўтган даврида Сирдарё вилояти Сардоба туманида ёнғин профилактикаси тадбирлари доирасида 4 мингга яқин аҳоли хонадони, 35 та давлат ташкилоти ва 22 та тадбиркорлик субъектининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилди. |
Ўзбекистоннинг алоҳида давлатлар билан виза тартиби 26.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги |
Жондор ва Қоровулбозор туманларида ташкилий масалалар кўрилди 26.02.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги24 февраль куни Халқ депутатларининг Қоровулбозор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. |
26.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5361-сон Фармонига асосан Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди. |
26.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. |
Аҳоли қайси ташкилотлардан кўпроқ норози? 26.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАОдамларни айни пайтда қандай муаммолар кўпроқ қийнамоқда. Улар кўпроқ қайси ташкилотлар фаолиятидан норози бўлмоқда? Бозор муносабатлари шароитида истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиняпти? |
26.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА Тошкент темир йўл вокзалида Қуролли Кучлар резервига бўшатилган аскарларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда жамоатчилик вакиллари, аскарларнинг ота-оналари, ёшлар иштирок этди. |
Андижонлик 735 мингга яқин солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали мурожаат қилди 26.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАМамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, автоматлаштирилган таҳлил услубларини амалиётга жорий этиш, интерактив хизматлардан фойдаланиш кўлами йилдан-йил кенгаймоқда. |
Бўлажак прокурорлар клубининг очилиши 23.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасиЎзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Тошкент давлат юридик университетида Бўлажак прокурорлар клубининг очилишига бағишланган маросим ўтказилди. |
«Эзгулик патрули» халқ хизматида 23.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАХоразм вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида “Эзгулик патрули” иш бошлади. |
Энди аэропорт ва автовокзалларда сайёҳлар учун сим-карталар сотилади 23.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАЮртимизга ташриф буюраётган меҳмонларни ишончли, барқарор ва арзон нархдаги мобиль алоқа билан таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги аэропорт, автовокзал ва машҳур сайёҳлик масканларида мобиль сим-карталар савдоси бўйича сервис йўлга қўйилади. Улар қимматбаҳо роумингнинг қулай муқобили бўлиб, туристларга маблағини тежаш имконини беради. |
23.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА Ўзбекистон бутун ислом олами учун муҳаддислар, олиму уламолар етиштириб берган муқаддас юрт сифатида дунёда шуҳрат қозонган. Ислом дини гарчи Арабистонда қарор топган бўлса-да, у ўзбек заминидан қувват олганини дунё мусулмонлари якдил эътироф этишади. Қадимдан Самарқанду Бухоро шаҳарларидаги мадрасаларда диний ҳамда дунёвий фанлардан бирдек сабоқ берилгани боис бу ерга келиб ўқишни ислом олами ёшлари орзу қилишган. Тошкент, Термиз, Насаф каби шаҳарларда ҳам илм-фан, маънавият ва маърифат, адабиёт, санъат илоҳиётшуносликка йўғрилган ҳолда гуркураб ривожлангани ҳақида тарихий маълумотлар гувоҳлик беради. |
ADWEEK ҳафталиги: янги ғоя ва изланишларга чорлов 23.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАМамлакатимизда 50 дан ортиқ компания ва корхона реклама ва маркетинг соҳасида фаолият юритади. Улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ва кўрсатадиган хизматлар турли ташкилот ва идоралар эътиборини тортмоқда. Бундай талаб ва эҳтиёж компания ва корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳамда рақобат кучайишига кенг йўл очиши табиий ҳолдир. Тегишли талабларга мувофиқ, пухта ишлаб чиқилган маркетинг стратегияси бу жараёнда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.
|
Деновда ўта хавфли жиноятчи ушланди 22.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАСурхондарё вилояти Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Ўтмас Мансуров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. 19 ёшида ишлаш учун хорижга чиқиб кетган бу кимса юртимизга қайтиб келгач, юриш-туришию, хатти-ҳаракати, ўзини “доно” ва гапга “чечан” қилиб кўрсатиши кўпчиликни ажаблантираётган эди. |
22.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5359-сон Фармонига асосан Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. |
22.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5358-сон Фармонига асосан Эркабай Аминович Таджиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. |
"Сузук ота" мажмуаси қурилишида иш қизғин 22.02.2018ЖамиятМанба: ЎзАЮртимиз қадим тарихи, бой анъаналари, авлиёю алломалари, тарихий обидалари, зиёратгоҳлари билан дунёга машҳур. Пойтахтимиз ҳам азалдан илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бири бўлиб келган. Бу заминдан кўплаб буюк олимлар, улуғ сиймолар етишиб чиққан. |
22.02.2018ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5059-сонли Фармони талаблари ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти бошқармаси АТБ “Агробанк”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Мажбурий ижро бюросининг вилоятдаги барча туман-шаҳар бўлимларига “OPTIMAL” русумли “Инфокиоскалар” етказиб берилди, улар аҳолидан тўловларни қабул қилиш учун ўрнатилиб, ишга туширилди. |
22.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жорий йилнинг 20 февраль куни Пойтахтимизда Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети биносида “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлашга оид масалалар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди. |
Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда 22.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигиАҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2018 йил асосий тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг 20-23 февралгача Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Тўрткўл туманларида, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида «Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари» мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди. |