Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Citizens Advice”: фуқароларга маслаҳат беришнинг Британия тажрибаси

2018-02-19 | Жамият

2018 йил 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Буюк Британия элчихонасининг Бишкек шаҳридаги Марказий Осиё бўйича худудий дастури менеджери  Нил Мартин иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда шунингдек, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси дастур ва лойиҳа  менеджери Э. Ортиқова ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг самарали бошқарув, сиёсат ва коммуникациялар бўлими бошлиғи К. Муҳамедхонова ҳам иштирок этди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад томонларнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури ижроси доирасидаги тадбирларни амалга оширишга оид  уч томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборатдир.

А.Ташкулов экпертларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги  фаолиятининг асосий йўналишлари билан қисқача таништирди ҳамда Президентимиз  Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида вазирлик олдида турган муҳим вазифалардан хабардор қилди.

Ўз навбатида, Нил Мартин ҳам Британия ҳукумати Марказий Осиёдаги лойиҳа дастурлари бўйича ҳамкорлик қилишда Адлия вазирлиги уларнинг энг яқин ҳамкори сифатида тан олинганидан мамнунлигини қайд этди.

Учрашувда вазирликнинг аҳолига давлат хизматларини тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш ва халқ билан мулоқот қилиш бўйича Британиянинг “Citizens Advice” фуқароларга маслаҳат бериш тизимига муқобил бўлган ахборот-маслаҳат механизмини жорий этиш каби устувор лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия Адлия вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар мулоқот самимий ва хайрихоҳ руҳда ўтганини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться