Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззахда 30 мингдан зиёд солиқ тўловчи интерактив хизматлардан фойдаланмоқда

2018-02-16 | Жамият

Мамлакатимиз солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услублари кенг жорий этилаётгани солиқ тўловчиларга, аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш имкониятини яратмоқда. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг "Электрон давлат хизматлари – my.soliq.uz" портали орқали 35 турдаги хизмат кўрсатилмоқда. Электрон давлат хизматларидан 15 таси ахборот давлат хизматлари, 20 таси интерактив давлат хизматлари таркибига киради. 

Порталда юридик, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетлари жорий этилган. Энди солиқ тўловчи мурожаатини солиқ органларига бормасдан, иш ёки яшаш жойида солиқ қўмитаси порталидаги шахсий кабинети орқали амалга оширмоқда. Жумладан, шахсий кабинет орқали солиқ органларида ҳисобга туриш, назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш, ортиқча солиқ тўловларни қайтариш тўғрисидаги аризаларни, солиқ ҳисоботлари ва декларацияларни электрон кўринишда юбориш, зарур маълумотномаларни олиш ва бошқа имкониятлар яратилган. 

– Қонунчилигимизга “Солиқ тўловчининг шахсий кабинети” тушунчаси киритилгани солиқ тўловчилар билан деярли барча муносабатларни электрон шаклда ҳам амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот технологиялари бўлим бошлиғи Раҳмон Холиқулов. – Айни пайтда вилоятда 30 мингдан зиёд солиқ тўловчи мазкур интерактив хизматдан фойдаланмоқда. 5 мингдан ортиқ юридик шахс, 12 минг 930 га яқин жисмоний шахс электрон имзога эга. 

Давлат солиқ хизматида ахборот технологиялари жорий этилиб, интерактив хизматлар кўпайтирилиши солиқ тўловчилар, айниқса, тадбиркорлик субъектларининг солиқ органларига ташрифини камайтиришга, натижада вақт ва сарф-харажатларини тежашга олиб келмоқда. 

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться