Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан эксперт давра суҳбати ўтказилди

03.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Бош прокуратурада оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоканаллар ҳамда Интернет ахборот нашрлари вакиллари иштирокида «Фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлиги: аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказишнинг энг самарали восита ва шакллари» мавзусида эксперт давра суҳбати ташкил этилди.

Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Ўзбекистон элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди

03.07.2018Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан эътиборан мамлакатимизнинг Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистондаги элчихоналари штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилди.

Фарғонада “ҳоким ва ёшлар” учрашуви

03.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар билан учрашуви байрам кайфиятига мос кўтаринки руҳда ўтди.

Маънавий баркамол ёшлар – юрт келажаги

02.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида "Ўзбекистонда ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлиги: муаммо ва ечимлар" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

“Қувноқлар ва зукколар”да иқтидорлилар сараланди

02.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройида “Ёшлар куни” муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилиб келаётган ёшлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Ҳафталик коллегиал семинар бўлиб ўтди

07.06.2018ТехнологияларМанба: «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази

Жорий йилнинг 7 июнь куни Алоқа тарихи музейида "​Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази томонидан ўтказиб келинадиган ва анъанага айланган ҳафталик коллегиал семинарларнинг 2018 йилдаги илк тадбири бўлиб ўтди.

Жамоатчилик маслаҳат кенгаши йиғилишида тадбиркорлар таклифи тингланди

02.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармони асосида ташкил этилган Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Термизда “Мард ўғлон” Давлат мукофоти топширилди

02.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Термизда Сурхондарё вилоят ҳокими билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Солиқ органига ишга қабул қилиш жараёни бошланди

29.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Мавжуд солиқ тизимида эскирган услуб ва принципларга асосланган иш фаолияти - солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ йиғилувчанлигини оширишни таъминлаш имконини бермади, мазкур соҳада ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларнинг мавжудлиги тизим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди.

Бош прокурор ҳисоботи эшитилди

29.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йилда прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳеч бир масала эътиборсиз қолмади

29.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Наманганда 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳасида Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров шаҳар, туманлардан келган бир гуруҳ ёшлар вакиллари билан учрашди.

«Озодлик радиоси» бош муҳаррири Ички ишлар вазирлигида бўлди

29.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига  “Озодлик радиоси” халқаро нотижорат ташкилотининг бош муҳаррири ҳамда вица-президенти Нинад Пежич ташриф буюрди. Уни Вазирликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбидин Бурхонов қабул қилиб, муҳим масалалар юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимларга ишга таклиф этади!!!

29.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мамлакат келажаги бўлган баркамол авлод тақдирига бефарқ эмасмисиз? Унда Халқ таълими вазирлиги жамоасига қўшилинг!

Cекторлар раҳбарлари Ховосда олиб борилаётган ишлар билан танишди

29.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Cекторлар раҳбарлари Сирдарё вилоятининг Ховос туманида аҳоли билан мулоқот ўтказиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. 

Янгича ёндашув миллий армияни салоҳиятли кадрлар билан таъминлашга хизмат қилади

28.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Миллий армияни салоҳиятли кадрлар билан таъминлашга янгича ёндашувлар: амалиёт, муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

“Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан юртимизда халқаро анжуман ташкил этилди

28.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Аввал хабар берганимиздек Республикамизда “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг 26 июнь куни Давлатлараро стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенгашнинг 53-сонли йиғилиши ўз ишини бошлади.

Юксак ишонч ва рағбат масъулиятга ундайди

28.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, жамиятда демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Соҳа ходимлари мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларини чуқур таҳлил асосида ёритиш, аҳолига ҳаққоний ва холис ахборотларни етказиш борасида самарали меҳнат қилмоқда. 

«Иқлим қутичаси» - БМТТД Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун қўлланма тақдим этди

27.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги

2018 йилнинг 25-26 июнь кунлари Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида “Иқлим қутичаси”- мактаб ўқувчилари учун “Иқлим ўзгариши” мавзусида ўқув-ўйин материаллари тақдимоти бўлиб ўтди. 

Адлия вазирлигида ягона “ишонч телефони” (“Сall center”) ишга тушди

27.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Энди республиканинг исталган ҳудудидан 1008 рақамларини териб тўғридан-тўғри Адлия вазирлиги билан боғланиш мумкин.