Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Озодлик радиоси» бош муҳаррири Ички ишлар вазирлигида бўлди

2018-06-29 | Жамият

2018 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига  “Озодлик радиоси” халқаро нотижорат ташкилотининг бош муҳаррири ҳамда вица-президенти Нинад Пежич ташриф буюрди. Уни Вазирликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбидин Бурхонов қабул қилиб, муҳим масалалар юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Учрашув аввалида генерал-майор Қутбидин Бурхонов юртимизда ички ишлар тизимида амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳақида, хусусан, мамлакатимизда жиноят юз беришини олдини олиш ҳамда жиноятчиилкка қарши курашишда профилактика инспекторлари маҳалла фаоллари, ёшлар иттифоқи, хотин-қизлар қўмитасининг маҳаллалардаги вакиллари билан ҳамкорликда фаол иш олиб бораётгани ва у ўз самарасини бераётгани борасида сўз юритди.

Муҳокама давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати, хусусан, фуқароларнинг қонуний  ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши, жиноятга қўл урган айрим инсонларни соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда жамиятда ўз ўрнини тиклаб олишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар борасида, жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилнинг декабрь ойида 2 700 нафар ва жорий йилнинг июнь ойида 226 нафар озодликдан маҳрум этилган фуқароларга авф берилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, профилактика инспекторларига яратилаётган имкониятлар, яъни ўз хизмат вазифаларини олиб бораётган ҳудудлардан хизмат уйлари, имтиёзли шартлар асосидаги енгил автомобиллар тақдим этилаётгани, республикамизда туризм соҳасини янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшувчи «Хавфсиз туризм» дастурининг амалга оширилаётгани борасида фикр билдирилди.

Юқори савияда бўлиб ўтган мазкур учрашувда “Озодлик радиоси”нинг бош муҳаррири Нинад Пежич вазирлик раҳбариятига ўзини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олгани учун миннатдорчилик билдириб, ташрифдан кўзланган асосий мақсади, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ижобий ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриб, қатор масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш учун келганини айтиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться