Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимларга ишга таклиф этади!!!

2018-06-29 | Жамият

Мамлакат келажаги бўлган баркамол авлод тақдирига бефарқ эмасмисиз? Унда Халқ таълими вазирлиги жамоасига қўшилинг!

Муҳтарам Президентимиз ўқитувчининг жамиятдаги обрўсини ошириш ва мактаб таълимини ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлигини энг муҳим вазирликлардан бирига айлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

Халқ таълими вазирлиги тизимни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мактаб таълимини юксалтиришда аниқ таклифларга эга бўлган шижоатли, замонавий фикрлайдиган ва энг муҳими ёш авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни раҳбар лавозимларга таклиф этади.

Маълумотлар hr@xtv.uz электрон почтасига юборилиши керак.
Номзодлар хатда қуйидаги маълумотларни кўрсатадилар:
1. Исми шарифи;
2. Яшаш манзили;
3. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail, телеграм);
4. Сиз тизимдаги қайси бўғинни ривожлантира оламан деб ўйлайсиз? (вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, вилоят бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари, таълим муассасаси раҳбарлари лавозимига);
5. Шу лавозимга нега айнан Сиз муносибсиз (100 тагача сўз)?

Хатга, албатта, CV ёки шахсий маълумотнома ҳамда 3х4 хажмдаги расм илова қилиниши керак.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться