Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Ўзбекистон элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди
2018-07-03 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан эътиборан мамлакатимизнинг Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистондаги элчихоналари штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилди.
Статистик маълумотларга кўра, 2017 йили Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан товар айланмаси 253,9 млн. АҚШ доллари, Тожикистон билан 237 млн. доллар, Туркманистон билан 177,3 млн. долларни ташкил этди. Ушбу даврда Ўзбекистоннинг мазкур давлатлар билан умумий товар айланмаси 668,2 млн. долларни ташкил этиб, 2016-йилга нисбатан деярли 16%га кўпроқдир.