Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазирлигида ягона “ишонч телефони” (“Сall center”) ишга тушди
2018-06-27 | Жамият
Энди республиканинг исталган ҳудудидан 1008 рақамларини териб тўғридан-тўғри Адлия вазирлиги билан боғланиш мумкин.
Илгари бу рақамлар билан вилоят (шаҳар) адлия бўлимларига чиқилар эди. Энди фуқароларнинг адлия тизимига оид мурожаатлари марказлашган тартибда ўрганилади ва уларнинг ҳар бирига жавоб қайтарилади.
Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, нотариуслар ва давлат хизматлари марказлари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш, адлия органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятларга тезкорлик билан муносабат билдириш каби очиқлик ҳамда шаффофликни таъминловчи чора-тадбирлар вазирликнинг ягона “ишонч телефони” орқали янада самарали тарзда амалга оширилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги