Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари вакилларидан иборат делегациялар Ўзбекистонга ташриф буюришди

27.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари Фавқулодда вазиятлар соҳасидаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида 2018 йилнинг 25 июнь куни Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари вакилларидан иборат делегациялар Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Журналистлар учун кутилган ва кутилмаган воқеа

27.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбек миллий академик драма театрида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. 

Солиқ академияси қайта ташкил этилади

27.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Куни кеча Президентимиз томонидан қабул қилинган “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Солиқ академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил этилади. 

Малайзиядаги ҳамюртларимиз Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга тайёр

27.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси томонидан ўқиш, меҳнат фаолияти ва оилавий шароит туфайли Малайзияда бўлган ҳамюртларимиз билан учрашув ташкил этилди. 

Олий комиссар ва талабалар фикр алмашди

27.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан онлайн учрашув ташкил этилди.

Женева шахрида Халқаро симпозиум

26.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Жорий йилнинг 25-27 июн кунлари Швейцария давлатининг Женева шахрида «Қуруқ ва қуритилган мевалар» соҳасида стандартлаштириш мавзусидаги йиғилиш ҳамда «Барқарор келажак учун ёнғоқлар ва қуритилган мевалар» мавзусидаги Халқаро симпозиум утказилмоқда.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган энг фаол матбуот ходимлари муносиб тақдирланди

26.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Бугун Ички ишлар вазирлиги Маданият саройига ташриф буюрган ички ишлар органлари ходимларининг кайфияти ўзгача боиси «27 июнь­­ - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни» муносабати билан ажойиб тадбир дастури ташкил этилди. 

Ўзбекистонда валюта сиёсатини либераллаштириш: натижа ва истиқболлар

26.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Банк-молия академияси биносида “Валюта сиёсатини либераллаштиришнинг Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли турмуш тарзига таъсири: ютуқлар ва муаммолар” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Идоралараро мобиль гуруҳлар – бу гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди

26.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

«Ўзэкспомарказ»да Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар айланишига қарши курашувчи Идоралараро мобиль гуруҳлар фаолиятини ишга тушириш расмий маросими бўлиб ўтди. Мазкур мобиль гуруҳлар Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари иштирокида ташкил этилмоқда.

Оқ йўл сизга, битирувчилар!

26.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида битирувчиларга диплом топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. 

Ўзбекистон-АҚШ: Миллий қадриятлар – ўзаро ҳурмат манбаи

26.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон ва АҚШдаги Президент сайловларидан кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. 2018 йилда «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёнот қабул қилинди. Бу ҳужжат икки давлат раҳбарларининг якдил ва қатъий иродаси ифодаси бўлди.

Имомали Раҳмон Ўзбекистон билан чегарадош туманга ташриф буюрди

25.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Шаҳристон тумани аҳолиси билан учрашди, деб хабар бермоқда «Ховар» ахборот агентлиги.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабалар эътиборида

25.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини олий таълим муассасалари жамоасига етказиш ва тарғиб қилиш масалалари” мавзусида конференция ўтказилди.

Олтинга тенг уруғларни четдан олиб келинишига барҳам бериш вақти келди!

25.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Серқуёш юртимизда етиштирилган сабзавотлару меваларнинг донғи бутун дунёга таралган. Ҳатто, юртимизда етиштирилган уруғлардан олинган сабзавот ва полиз экинларининг мазаси ҳам, сифати ҳам юқорилиги исботланган факт. Заминимизда етиштирилган уруғларнинг униб чиқиш энергияси юқорилиги билан ажралиб туриши илмий асосланган аксиомадир. Шундай экан, бугунги кунда нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, балки уруғларни экспорт қилиш ҳажмини кескин ошириш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди.

Ўзбекистондаги ИЭСларда янги буғ-газ қурилмалари ишга туширилмоқда

25.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент мезбонлик қилаётган “Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва унинг истиқболлари: тажриба, хулосалар ва рад этилган афсоналар” мавзуидаги халқаро конференция ялпи сессияларда давом этмоқда.

ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси вакиллари билан учрашув

25.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2018 йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Н. Жуманёзов ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси ҳуқуқий масалалар бўлими бошлиғи билан учрашди.

Адлия ахбороти: юридик кадрлар халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитилади

25.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича мақсадида 2018 йилнинг 22 июнь куни “Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилди. Унда ушбу ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, уларнинг моҳияти таништириб ўтилди.

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ғолиблари тақдирланди

25.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.