Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Исроил элчиси Қорақалпоғистонда

10.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Исроил давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира Қорақалпоғистонга икки кунлик сафар уюштирди.

Украинанинг Киев шаҳрида тренинг курси бўлиб ўтди

09.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

2018 йилнинг 3 – 4 июль кунлари Украинанинг Киев шаҳрида “Европа ҳисоблар тизими 2010 ва унинг давлат молияси статистикасига ва ортиқча дефицитни бартараф этиш тартиботига таъсири” мавзусида тренинг курс бўлиб ўтди. Мазкур тренинг курс Евростат томонидан ташкил этилди.

Тошкентда Минтақалараро ипакчилик ассоциациясининг штаб-квартираси жойлашади

09.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б.Шарипов таркибида 200 дан ортиқ ипак-текстиль корхонаси бўлган Италия ипак ассоциацияси Президенти Стефано Витали билан келишув битими имзолади. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ делегацияси Хитойда

09.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигига амалий ташриф буюрди. Дастлабки расмий учрашув 5 июль куни ХХР ЖХВ ҳузуридаги Биринчи илмий тадқиқот институтида бўлиб ўтди. Делегация аъзоларини ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирининг биринчи ўринбосари Ван Сюохун кутиб олди.

Адлия вазирлиги маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқади

09.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Бу ҳақда 2018 йилнинг 6 июль куни вазирлик томонидан ташкил этилган “Адлия ахбороти” номли брифингда маълум қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

09.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Муҳокама давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев чиқиш қилиб, ҳудудларда аҳоли бандлиги масаласида йўл қўйилаётган расмиятчиликларни бартараф этиш, аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга атрофлича тўхталди.

Ёш математикларимиз тантанали кутиб олинди

09.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 1-6 июль кунлари Болгария давлатининг Бургас шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида халқаро математика мусобақаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз вакиллари мусобақа тарихида илк бор умумжамоа ҳисобида яхши натижани қайд этди. 

17 нафар ёш мутахассис кунчиқар мамлакатда таълим олади

05.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан Япония ҳукумати ўртасида «Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш» (JDS) лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

“Ўзстандарт” агентлигида сертификатлаштириш органлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

05.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2018 йил 3 июлда  “Ўзстандарт” агентлигида сертификатлаштириш органлари иштирокида техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги долзарб масалалар ва мавжуд муаммоларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

Хитой вакиллари Ўзбекистонда инновацион саноат паркини ташкил қилишни таклиф этди

05.07.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Инновацион ривожланиш вазирлигига Хитойнинг Чанша шаҳридаги Хай-тек миллий саноат ривожланиш зонасининг бош директори ўринбосари Чэн Дацин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Адлия вазирлиги хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ташаббуси билан чиқди

04.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни таъминлаш доирасида хорижий инвестициялар фаолиятига оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганмоқда.

Болгария делегацияси Cамарқандда

04.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган “Болгария – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Адлен Шукри Шевкед хоним бошчилигидаги Болгария Республикаси Халқ мажлиси делегацияси 4 июль куни Самарқандга ташриф буюрди. 

Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда парламентнинг иштироки

04.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Миллий дастурларни амалга ошириш ва Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда парламент назорати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир парламент қуйи палатаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, БМТТД ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ички ишлар вазирлиги академияси ижодкор ёшларни тақдирлади

04.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Республика сатира театри ҳамкорлигида “Ёшлар – келажак бунёдкори” мавзуида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Болгария Парламенти вакиллари Бухорода

04.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

"Болгария – Ўзбекистон" дўстлик гуруҳи раиси Адлен Шукри Шевкед хоним бошчилигидаги Болгария Республикаси Халқ мажлиси делегацияси 3 июль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Икки томонлама муносабатларда бошланган янги давр

04.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

АҚШда ҳар йили 4 июль санасида Мустақиллик куни (Independence Day) нишонланади. 

Ўзбекистон ҳарбийлари рекорд ўрнатди

04.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Яқинда Беларусь Республикаси пойтахти Минск шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар армиялари вакиллари ўртасида ҳарбий-амалий спортнинг “ҳарбий спорт комплекси кўпкураши” тури бўйича ҳалқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи

03.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. 

Инновацион лойиҳалар – ишлаб чиқаришга

03.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Навоийда “O‘zkimyosanoat” акциядорлик жамияти корхоналарида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

“Сиз қонунни биласизми?”... ким ғолиб?

03.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  ва яна бир қатор идоралар ҳамкорлигида ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди.